UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  0 10:20Неймар яна жароҳат олди  2 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  9 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  5 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2

Саудия Арабистони бош мураббийи: "Россияни мағлуб этмоқчимиз" Янгиликлар

Саудия Арабистони бош мураббийи: "Россияни мағлуб этмоқчимиз"

Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи Хуан Антонио Пицци Россияга қарши ўйиндан олдин матбуот анжуманида қатнашди.

– Гуруҳдаги энг оғир ўйин қайси бўлади?
–  Россияга қарши баҳс. Аммо биз энг яхши ўйинимизни намойиш этмоқчимиз, рақибнинг кучсиз томонларини биламиз. Россия қандай ўйнашидан жуда яхши хабардормиз. Мақсадимиз улкан. Бугунги кундаги мақсадимиз – Россияни мағлуб этиш. Қолган мақсадларни эртанги баҳсдан кейин қўямиз.

–  Россия мезбон экани сизларга қанчалик ёрдам беради?

–  Биз доим энг яхши ўйинимизни кўрсатишга уринамиз, курашишга уринамиз. Эртага ҳам шунга ҳаракат қиламиз, ташқи таъсирларга эътибор қилмаймиз.

- Бугун Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги ишдан кетди. Сизнинг фикрингиз.

- Барча тафсилотларни билмайман, аммо нима бўлганда ҳам Фернандо Йеррога омад тилайман. Умид қиламанки, у вазиятдан чиқиб кетади.

- Аргентина ва Лионель Месси мундиалда қандай иштирок этади деб ўйлайсиз?

- Улар чемпионлик учун энг асосий даъвогарлра.

- Миср терма жамоасидан нима кутаяпсиз? Агар Муҳаммад Салаҳ биринчи ўйинда майдонга туша олмаса.

- Спорт оламида тахмин қилиш қийин. Ҳеч ким нима бўлишини аниқ айта олмайди.


Эслатиб ўтамиз, Россия - Саудия Арабистони учрашуви 14 июнь куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.



Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика