UZ

Сўнгги янгиликлар

08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  1 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  11 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  95 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  8 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5

Саша армон билан футболдан кетди Янгиликлар

Саша армон билан футболдан кетди

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Александр Гейнрих фаолиятини якунлаши ҳақида хабар чиқди.

Гейнрих деганда кўз олдимизга рақиб жарима майдончаси ичидаги хавфли ҳужумчи келади. Гейнрих деганда мухлисларимиз Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аъзолари тепган пенальтилар кўз олдиларига келтирадилар. Гейнрих деганда мағлубиятга учралган пайтимиз якка ўзи кўз ёш тўкиб майдон марказида ўтирадиган ҳужумчини тасаввур қиламиз ва яна Гейнрих деганда мухлисбоп ўйин кўрсатадиган футболчини биламиз.  

Бугун ҳужумчимимизнинг терма жамоасидаги йилма-йил ёд этамиз.


Ўзбекистонда 2002 йилнинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих уч маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлди. Бир маротабадан Россия ва Қозоғистон олтин медалларига эга чиқди. Уч карра Ўзбекистон Кубоги сохиби ва икки маротаба Қозоғистон суперкубоги ғолиби. 




Александр Гейнрих номи мухлисларимиз орасида 2001 йил Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати саралаш босқичидан кейин кўп бора тилга олина бошлади. Бир йил ўтиб Қатар яшил майдонларида кечган Осиё чемпионатида терма жамоамизни ўз тарихида биринчи маротаба ЖЧга чиқишига ўзининг муносиб улушини қўшди.




Қисқа фурсат ичида мухлислар ёқимтойига айланган Саша 2003 йили "Пахтакор"дан Москванинг ЦСКА клубига трансфер қилинди. Афсуски у ерда унинг иши юришмади. Икки мавсумни захирада ўтказган ҳужумчимиз "Пахтакор"га қайтди.




2005 йилги мавсумни "Пахтакор"да бошлаган футболчи ОЧЛда жамоа жонига оро кирди. Ўйин амалиётини тиклаб олганидан сўнг унга Москванинг "Торпедо" жамоаси қизиқди.




Ва у 2006 йилни "Торпедо" сафида ўтказди. Икки йил давомида москваликлар шарафини ҳимоя қилган Гейнрих 21 та учрашувда майдонга тушди. Орада "Пахтакор"нинг 50 йиллик юбилейига бағишланган шоу учрашувда "Торпедо" сафида "Пахтакор"га қарши майдонга тушди.




2007 - 2011 йиллар оралиғида Гейнрих яна "Пахтакор"га қайтди. Пулни доимо иккинчи ўринга қўювчи футболчи бирон бир клубидан бўшаши билан "Пахтакор" таркибига келиб қўшилар ва у ердан яна қаергадир трансфер бўларди. Аслида трансфер маблағларини ўзи учун кўтарма пули сифатида олса бўлар эди. Лекин унинг учун пул бу бахт дегани эмас эди...




2011 йилги Осиё чемпионатидан сўнг Гейнрих Жанубий Корея томон учди. "Сувон Самсунг" сафида ОЧЛда иштирок этган футболичимиз у ерда ҳам тинч турмади. Ўз жамоасини ҳар қандай вазиятда қўллай оладиган Саша суратда гувоҳи бўлганингиздек "жанг" қиляпти.




Бир йил ўтиб унинг ўйинига XX аср футболининг қиролларидан бири қарсак чалди. "Эмирейтс" клубида тўп тепкан Гейнрих футбол афсонаси Марадона билан.




БААдаги чемпионат унга тўғри келмади. 2012 йил у Қозоғистонга кўчиб ўтди ва "Актобе" сафида 2 мавсум тўп тепди.




2014 йил у яна Ватанига қайтди. Бу сафар унинг эгнидаги сариқ либосни қизил эгаллади. "Локомотив" сафида бир мавсум тўп тепган Саша бир йил ўтиб яна Қозоғистонга кетди.




Унинг сўнгги клуби Чимкентнинг "Ордабаси" жамоаси бўлди. 

Гейнрихдан энг ёдда қолган гол нишонлаш.


У кетди, йиғлаб кетди...армон билан кетди. Унинг армони Жаҳон чемпионатига чиқиш эканлигини барчамиз жуда яхши биламиз.


Нодирхўжа Юлдашев 

2015 йил 6 октябрь

Рейтинг: +188   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика