UZ

Сўнгги янгиликлар

15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  1 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  4 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  8 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  5 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  6 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  20 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  6 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  5 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  7 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13

Сарвар Каримов: “Нестеровдан энди кўп нарса ўрганаман” Янгиликлар

Сарвар Каримов: “Нестеровдан энди кўп нарса ўрганаман”

Игнатий Нестеровнинг “Бунёдкор”дан унинг ашаддий рақиби “Локомотив” жамоасига кўчиб ўтиши ўзига хос шов-шув уйғотди.

Хануз жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган эрсада, “темирйўчилар”нинг Нестеровдан умиди катта.
Биз эса “Локо”нинг итиқдорли посбони Сарвар каримов билан боғланиб ушбу трансфер юзасидан фикрларини билишга ҳаракат қилдик.

- Албатта, Нестеров мамлакатимизнинг энг яхши дарвозабони саналади. Шу боис бу қилинган трансфер фойдали бўлганлигини олдиндан бемалол айтиш мумкин. Унинг тажрибаси катта. Халқаро майдонларда ҳам кўплаб учрашувлар ўтказган.
- Тақдирни қарангки, эндиликда Игнатий Нестеровдек кучли посбон билан бир жамоада ўйнайман. Табиийки ундан машғулотлар чоғида кўп нарса ўрганаман. Ўйлайманки Нестеров мендан ўз маслаҳатларини аямайди ва тажрибаси билан ўртоқлашади.

- Жамоани яқинда тарк этган Артур Парвановни ҳам яхши дарвозабон деб биламан. Фақат унга назаримда камроқ ўйнаш имконияти берилди.

- Темур Ғаниевга келадиган бўлсак, жамоани Павел Бугало тарк этганидан сўнг, унинг ўрнини муносиб равишда тўлдира олди.


- “Локомотив”да посбонлар билан яқин ўтмишнинг моҳир дарвозабонларидан бири Руслан Аҳмедхонов ишламоқда. Айнан шу инсонга миннатдорчилик билдириб ўтишни истардим. Зеро шу кунга қадар келишимда Руслан аканинг ёрдами катта бўлди. Ёш бўлишимга қарамай, ўтган йили мени асосий таркиб билан олиб юриб, шуғуллантирди ва у кишининг машғулотларидан сўнг анчагина ўсишга эришдим.


- Кейинги мавсум олий лигада дебют қиламанми ёки йўқми буни вақт кўрсатади. Агар шундай имконият туғилса, бор маҳоратимни ишга солиб, ундан унумли фойдаланиб қолишга харакат қиламан. Рақобатдан чўчимайман. Аксинча у янада ўсишимга туртки беради.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика