UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  9 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  8 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12

Сарри: "Юнайтед" таркиб бўйича зўр, аммо ўйин бобида Манчестерда "Сити" энг кучлиси" Янгиликлар

Сарри: "Юнайтед" таркиб бўйича зўр, аммо ўйин бобида Манчестерда "Сити" энг кучлиси"

"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида бугунги рақибнинг қўшниси "Сити" ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

- "Доимгидек терма жамоалар ўйинидан кейин баъзи муаммолар пайдо бўлади. Таркибдаги энг жиддий муаммо - Ампаду билан боғлиқ. Шунингдек, Хадсон-Одои ва Баркли билан кичик муаммолар юзага келган. Ампадунинг жароҳати жиддий.

Яхши хабарлар ҳам йўқ эмас. Масалан Рюдигер ва Ковачич охирги кунларга келиб анча яхши формага киришди. Менимча, улар баҳсга тайёр.

Қайд этаётган натижаларимиздан қониқяпман. Аммо ўйинни янада кучайтиришимиз лозим. Мен жамоага келганимдан буён тўлиқ таркибда жамоани шуғуллантирганим йўқ. Августда қўл остимда 8 нафар футболчи билан машғулот ўтказдим холос. Кейинчалик эса мавсум бошланди ва ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказяпмиз. Шу боисдан мавсум давомида катта ҳажмдаги юкламалар билан ишлаш оғирлик қилади. Келажакда биз ўйин сифатини янада яхшилай оламиз. Бу энг юқори чўққимиз эмас. Ҳозирча эса рақибларга ҳам етарлича имконият тақдим этяпмиз.

Юнайтед таркиб борасида чемпионатдаги энг кучлиси. Аммо ўйин бобида "Сити" кучли. Юнайтед фақат таркиб эътибори билан кучлироқ кўринади. "Манчестер Юнайтед" "Челси"га қарши рақибдан келиб чиқиб ўйнайдими ёки йўқ, очиғи билмадим. Мени ўзимизни ўйин қизиқтиради. Биз эса ҳеч қачон рақибга қараб ўйнамаймиз. "Челси" доим ўз футболини кўрсатади", - деди Маурицио Сарри.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика