

“Мен фақат битта нарсани аниқ биламан. Миралем биз билан август охиригача бирга бўлади. Умид қиламан, кейин ҳам қолади. Аммо бу қарор ҳозир эмас, балки кейинроқ қабул қилинади. Миралем — профессионал. Мен унинг кетиши ҳақида ҳеч нарса билмайман ва хавотирга тушаётганим йўқ”, — дейди Сарри.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ювентус” ва “Барселона” футболчи алмаштириши, Артур Туринга, Пьянич эса Каталонияга кўчиб ўтиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.



