

“Бугун ҳаммаси ажойиб кечди. Биз 90 дақиқани аъло даражада ўтказдик. Ўйин яхши чиқди, аммо бизга барқарорлик лозим. Кейинги учрашувларни ҳам шу тахлит ўтказишимиз лозим. Ўйлайманки, бугунгидек кайфиятга эга бўлиимиз учун қайсидир ўйинларда мағлуб бўлишимиз керак бўлмайди.
Игуаин янада ўсмоқда. У Лондонга келганида жисмоний тайёргарлиги кўнгилдагидек эмасди. Айрим муаммолари бор эди. У жуда яхши футболчи. Айниқса, Азар билан тезда бир бирларини тушуниб олишди.
Мен учрашунинг дастлабки 25 дақиқасидан хурсандман. Йигитлар тўп билан ажойиб муомала қилишди ва кўплаб хавфли ҳужумлар ташкил этилди”, дея Саррининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.



