UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  55 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   1 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  19 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  2 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4

Сардор Теляков: "Про лигада чемпионликни фақат "Андижон" билан ўйин ҳал қилмайди. Ҳар бир рақибга жиддий қараймиз" Янгиликлар

Сардор Теляков: "Про лигада чемпионликни фақат "Андижон" билан ўйин ҳал қилмайди. Ҳар бир рақибга жиддий қараймиз"

Яйпаннинг "Турон" жамоаси Про лиганинг 14-турида ўз майдонида аутсайдер "Зомин"ни қабул қилди (3:1).

Учрашувда мезбонларнинг иккинчи голига ярим ҳимоячи Сардор Теляков муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг унинг фикрларини тингладик.


Турон

Ҳумоюн Муртозаев - 24', Сардор Теляков - 29', Сергей Морозов - 45'

ПРО лига. 14-тур

06/08/2022, 19:00

1
:
3
Тугади

Зомин

Муҳаммад Одилов - 56'

45'
90'
24'  Ҳумоюн Муртозаев
29'  Сардор Теляков
37'  Жасур Ўрунов
45'  Сергей Морозов
46'  Сиёвуш Хабибуллоев (Абдулазиз Абдурашидов)
46'  Жасур Ўрунов (Сардор Абдураимов)
65'  Дониёр Исмоилов (Мирзоҳид Мирзамаҳмудов)
65'  Ҳумоюн Муртозаев (Азиз Ибрагимов)
72'  Азиз Ибрагимов
77'  Сардор Теляков (Мирзоҳид Мирзамаҳмудов)
32'  Озод Ражабов (Искандар Сиддиқжонов)
46'  Жамолиддин Баҳромов (Лутфулло Файзуллаев)
46'  Ислом Бойсариев (Муҳаммад Одилов)
56'  Муҳаммад Одилов
73'  Суннатулло Рустамов (Диёрбек Юнусов)
73'  Баходир Даминов (Ёдгор Назаров)
79'  Искандар Сиддиқжонов


- Ўйин ҳақида...

- Танаффусдан кейинги биринчи ўйин доим қийин кечади. Тўғри ўртоқлик учрашувлари орқали спорт формамизни ушлаб турдик. Лекин расмий ва ўртоқлик ўйини ўртасида катта фарқ бор. Биринчи даврадаги ўйинимизни кўрсатишимиз учун бироз вақт зарур. Мазкур омиллар ҳисобига "Зомин"га қарши ҳаракатларимиз бироз ўхшамаган бўлиши мумкин. 

- Рақибнинг турнир жадвали қуйида бораётгани футболчиларни хотиржамликка берилишига сабаб бўлмадими?

- Тўғри "Зомин" қуйи ўринда кетмоқда. Лекин бу уларнинг кучсизлигини, хотиржам ютишимизни англатмайди. Про лигадаги ҳар бир жамоанинг мақсади бор. Айниқса охирги ўриндаги жамоалар кучли рақибларга қарши икки ҳисса куч билан ўйнайди. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда майдонга чиқишимиз керак. Ҳозир жамоа кучли ёки кучсизга ажратадиган пайт эмас. 

- Иккинчи бўлимда жамоада толиқиш бордек сезилди...

- Ўз ўйинимизни топиб олиш қийин кечди. 3:0 ҳисобида олдинда бораётганимиздан кейингина ўзимизга келдик. Иккинчи бўлим ёмон ўтмади, деб ўйлайман. Тан олиш керак бироз чарчоқ борлиги билинди. Якунда дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. 

- Олдинда "Андижон" билан мураккаб беллашув кутиб турибди. Нима деб ўйлайсиз, "Андижон"га қарши ўйинлар чемпионлик масаласини ҳал қилиб берадими?

- "Андижон" билан ўзига ҳос дерби ва 6 очколик ўйин бўлади. Фақатгина бу клуб билан эмас, барча рақиблар билан ўйинлардаги очколар чемпионликни ҳал қилади. Турнир жадвалига ўз таъсирини ўтказади. Шундай экан ҳар бир ўйинга жиддий қараймиз ва ғалаба учун тўп тепамиз. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика