UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  0 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  4 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  1 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  24 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  20 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  6 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  1

Сардор Рашидов: “Ҳозир “Ал Жаиш”да пасайиш кузатилмоқда” Янгиликлар

Сардор Рашидов: “Ҳозир “Ал Жаиш”да пасайиш кузатилмоқда”

Теглар :  РашидовАл Жаиш
ОЧЛ “плей-офф” босқичи ўтиш баҳсида Қатарнинг “Ал Жаиш” клуби ўз уйида Тошкентнинг “Бунёдкор” клубини қабул қилиб пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди.


Ушбу баҳсдан сўнг “Ал Жаиш” клуби футболчиси, Сардор Рашидов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Авваламбор “Бунёдкор” жамоасини ғалаба ва гуруҳ босқичига чиққани билан табриклайман. Тўғри, биз ўйинда мағлубиятга учрадик. Лекин ҳужумдаги вазиятларни гол билан якунлай олмадик. Ҳозир “Ал Жаиш”да пасайиш кузатилмоқда. Ички чемпионатда ҳам омадимиз келмаяпти. Ўтган йилги “Ал Жаиш”ни гўёки йўқотиб қўйгандекмиз. Бундан фожеа ясамаслигимиз керак, ҳаммаси олдинда.

Алам қилгани ўтган йили клубим билан ярим финал босқичига қадар етиб боргандик. Энди эса гуруҳ босқичига ҳам чиқа олмадик. Энди бор эътиборимизни ички чемпионат баҳсларига қаратамиз. “Бунёдкор”га эса гуруҳ босқичида омад тилайман.

Биз пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрган эдик, лекин омадимиз келмади. Пенальти бу лотерея дейилади 50 га 50 вазият ҳисобланади. Афсуски ўша вазиятда гол ура олмадим”, - дейди “Ал Жаиш” клуби футболчиси Сардор Рашидов.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика