UZ

Сўнгги янгиликлар

14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  42 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  4 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  3 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  17

Сардор Рашидов: "Финалда Франция ва Бразилия тўқнаш келса керак" Янгиликлар

Сардор Рашидов: "Финалда Франция ва Бразилия тўқнаш келса керак"

Қатардаги Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичи учрашувлари якунланди.

Номдор футболчиларга эга Германия ва Бельгия терма жамоаларининг гуруҳда қолиб кетгани кўпчиликни ажаблантиргани бор гап. Бироқ ушбу мундиал шуни кўрсатяптики, эндиликда қолган жамоалар шунчаки иштирок учун эмас, балки узоқроққа боришни мақсад қилган ҳолда ҳаракат қиляпти.  Айни пайтда Қатарда бўлиб турган ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов юз берган сенсацияларга муносабат билдирди. 

- Жаҳон чемпионатида қайси учрашувларга боришга улгурдингиз? Кичкинда мамлакатда шундай катта мусобақани ўтказиш қандай кетяпти?

- Ушбу мундиалда Португалияга мухлисман ва шу жамоа иштирокидаги учрашувларга кирмоқдаман. Қатарда Жаҳон чемпионатини ўтказиш унчалик муаммо бўлгани йўқ. Мусобақа жуда яхши ташкиллаштириляпти, дея оламан. Ўзбекларда пулинг бўлса ҳалтада, деган мақол борку (кулади). 

- Мезбон Қатар терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги иштироки ва ўйинлари маҳаллий аҳолида норозилик ёки эътирозли ҳолатларни юзага келтирмадими? Одамлар қандай қабул қилди? 

- Йўқ. Аксинча бу Жаҳон чемпионати араб диёри учун катта янгилик бўлди. 

- Бельгия ва Германиянинг гуруҳда қолиб кетиши турнирнинг сенсациясими?

- Тўғрисини айтсам фақат Португалиянинг ўйинларини кўряпман. Германиянинг эрта тарк тарк этиши кутилмаган воқеа сифатида айтиш мумкин. Аммо ҳозир барча жамоалар оптимал спорт формасида. Европада мавсум давом этаётгани учун футболчилар бундай учрашувларга тайёр ҳолда келди. Бельгияга келсак, "олтин" авлод якунланди, холос. 

- Финалда қайси жамоалар бир-бирига рўбарў келишини истайсиз?

- Фикримча, Франция ва Бразилия финалда учрашса керак. Чунки бу терма жамоалар жуда кучли футбол намойиш этмоқда. 

- Сизнингча гуруҳ босқичининг энг яхши футболчиси ким бўлди?

- Килиан Мбаппе. Кашфиёт футболчи ҳали кўрмадим. Олдинда ҳали баҳслар кўп. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика