Сардор Мирзаев: "Нефтчи" 2014 йил камида медаллар учун курашади"
05 дек 2013 13:52
Янгиликлар
Сардор Мирзаев: "Нефтчи" 2014 йил камида медаллар учун курашади"
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ҳужумчиси Сардор Мирзаев ахборот ҳамкоримиз "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди.
Унда футболчи клуб кейинги мавсум Ўзбекистон чемпионатида медаллар учун курашиши ҳақида айтиб ўтди.
"Амет Мемет клубга йил бошида келмади. Ҳар қандай мураббийга ҳам яхши жамоани шакллантириш учун вақт керак бўлади. Агар раҳбарият мураббийга барча шароитларни яратиб берса ва жамоа олдига юқори ўринлар учун курашиш вазифасини қўйса, Мемет буни бажара олади деб ўйлайман".
"Содиқ мухлисларимиз шунча сабр қилишди, яна озгина кутишсин. Насиб қилса, барчаси яхши бўлиб кетади. Вазиятга реал қараган ҳолда айтаман: "Нефтчи" келаси йил чемпионлик учун курашмаса ҳам юқори ўринларга даъвогарлик қилади. Энг камида медаллар учун курашади", - дейди Сардор Мирзаев.
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони ҳисобланади. Клуб сўнгги бор 2008 йилги мавсумда совриндорлар қаторидан ўрин олган. Ўша йили "Нефтчи" бронза медалларига эга бўлганди. 2013 йилги мавсумда клуб чемпионатни 9-ўринда якунлади.

Фикрлар