UZ

Сўнгги янгиликлар

04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  10 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  122 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6

Сардор Мирзаев: «Локомотив»га ўтишим – олға ташланган қадам» Янгиликлар

Сардор Мирзаев: «Локомотив»га ўтишим – олға ташланган қадам»

«Локомотив» учун янги мавсум ҳам бошқа клубларга нисбатан эртароқ бошланади. Осиё Чемпионлар лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган темирйўлчилар расмий баҳсларга 8 февралдан киришади.
Шу боис клуб раҳбарияти селекция ишларини эртароқ якунлаш ва янги мавсум тадоригини тўлиқ таркиб билан ўтказишга ҳаракат қилишмоқда. Буни «Локомотив» Мавсум-2014нинг трансфер компаниясида етакчилик қилаётганидан ҳам билиш мумкин. Жамоа аввалига чемпионлик йўлидаги асосий рақиби «Бунёдкор»нинг бир йўла 4 нафар футболчиси – Лутфулло Тўраев, Жасур Ҳасанов, Анвар Ғофуров ва Игнатий Нестеровларни қўшиб олди. Бироқ, темирйўлчилар шу билан тўхтаб қолишмади. Жамоанинг сўнгги хариди «Нефтчи» клуби тарбияланувчиси, ёш ва умидли футболчи Сардор Мирзаев бўлди. 21 ёшли футболчи «Локомотив» билан икки йиллик шартнома имзолади. Навбатдаги машғулотлар олдидан биз Сардор билан қисқача суҳбат уюштирдик.

- Сардор, аввало «Локомотив» оиласига хуш келибсиз.
- Раҳмат.

- Сир бўлмаса «Локомотив» таклифи қачон пайдо бўлди ва сизни бу жамоага ким таклиф қилди?
- Мавсум якунига етгач, ноябрь ойи охирларида Ислом Тўхтахўжаев қўнғироқ қилди ва мен билан «Локомотив» жамоаси қизиқаётганини билдирди. Кейин «Локомотив»нинг спорт директори Равшан Муқимов телефон қилди ва жамоага таклиф қилди. Шу тариқа темирйўлчилар жамоаси сафида пайдо бўлдим.

- Сизга бошқа клублар томонидан ҳам таклифлар бўлганмиди?
- Албатта. Жумладан, мамлакат чемпиони «Бунёдкор» ҳам ўз сафига чорлаганди. Бироқ, мен «Локомотив» клубини танладим. Сабаби, бу жамоа тез суръатларда ривожланиб бормоқда. Қолаверса, клубнинг мақсадлари ҳам жиддий. Бу ерда кўплаб тажрибали футболчилар жамланишган. Акмал Холматов, Виктор Карпенко, Жасур Ҳасанов каби маҳоратли, бой тажрибага эга футболчилар билан ёнма-ён тўп суриш эса менинг янада ўсишимга хизмат қилади. Шу маънода айтишим мумкин, «Локомотив»га ўтиш фаолиятимда олдинга ташланган қадам бўлди.

- «Нефтчи»ни тарк этиш қийин бўлмадими?
- Қийин бўлди. Чунки бу жамоада беш йил тўп сурдим. Бу футбол учун кичик муддат эмас. Қолаверса, бу жамоада камол топдим ва футболчи сифатида шаклландим. Бироқ, аксарият футболчилар сингари мен ҳам янада ўсишни, миллий терма жамоамизда тўп суришни истайман ва бунда етакчи клублар сафида ҳаракат қилиш мақсадга етишда муҳим ўрин тутади.

- Сиз ҳам «Нефтчи»ни кўп йиллар бошқарган Юрий Саркисяннинг шогирдисиз. Ҳозир у киши жамоада эмас. Фарғонани тарк этишингизга қайсидир маънода энди жамоада қадрдон мураббийингизнинг йўқлиги ҳам таъсир кўрсатдими?
- Ҳозир жамоага янги мураббийлар келган ва раҳбарият ҳам ўзгарган. Кейинги пайтда «Нефтчи» жамоасини бир қатор футболчилар тарк этишди ва буни кўпчилик Юрий Саркисяннинг жамоада йўқлиги билан изоҳламоқда. Бошқалар нима учун Фарғонани тарк этишаётганини изоҳлаб беролмайман. Бироқ, менинг «Нефтчи»дан кетишимга Юрий Вазгеновичнинг ҳеч қандай дахли йўқ. Шунчаки, мен янада ўсиш ва олдинга қадам ташлаш мақсадида бошқа клуб сафига кўчиб ўтдим. Демоқчиманки, «Нефтчи» клубидан ҳеч қандай ёмонлик кўрганим йўқ ва жамоанинг келгуси фаолиятига омад тилаб қоламан.

- Собиқ жамоангиз сафида сизга асосий таркиб деярли кафолатланган эди. Янги клуб сафида эса сизни кучли рақобат кутиб турибди...
- Рақобат ҳамиша футболчининг ўсишига хизмат қилади. Жамоага ўтишимдан олдин буни билардим ва шуни танладим. Ҳаммаси ўзимга боғлиқ. Агар машғулотларда астойдил ҳаракат қилиб, ўзимни яхши томондан кўрсатсам, умид қиламанки жамоа мураббийлари менга ҳам имкон беришади. Ҳеч қайси мураббий яхши футболчини заҳирада қолдиришни истамаса керак.

- Янги жамоага мослашишда қийналмаяпсизми?

- Йўқ. Бу ерда мен аввалдан яхши билган футболчилар бор. Ислом Тўхтахўжаев, Акмал ака (Холматов назарда тутиляпти) жамоага мослашишимда яқиндан ёрдам беришяпти.

- Одатда янги клуб сафига қўшилганда футболчига шартнома билан бирга жамоадаги бўш рақамлар ҳам тақдим этилади. Сиз қайси рақамни танладингиз?
- «Нефтчи»да 17-рақамда ўйнаганман. «Локомотив»да эса 9-рақамни танлаб бўлдим.

- Раҳмат Сардор. Сизга 9-рақамга муносиб футболчи бўлишингизда омад тилаймиз. Яна бир бора «Локомотив» оиласига хуш келибсиз, деб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика