UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  8 23:56Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Мальорка". Таркиблар аниқ!  2 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  0 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  0 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  6 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  23 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0 20:17Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  1 19:54"Реал" базасининг 85 гектар ерида янги шаҳар қурилади  9 19:24"Реал" "Милан" футболчисини сотиб олмоқчи  3 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" иродали ғалабага эришди, "Шўртан" йирик ғалабани тантана қилди  4

Сардор Азмун - мухлис ва мутахассислар эътиборида Янгиликлар

Сардор Азмун - мухлис ва мутахассислар эътиборида

Қоп-қора сочи билан кўпчиликнинг эътиборига тушган Сардор Азмун қисқа фурсат ичида мухлисларга танилди.
Уни ҳозирданоқ кўпчилик "эронлик Месси" дея бошлади. Азмун футболга кириб келишидан олдин волейбол билан шуғулланган. Кейинчалик футболга бўлган қизиқиши ортиб миллионлар ўйинига кириб келди ва Эроннинг номдор клубларидан бири "Сепахан" билан шартнома тузди.

1995 йилда туғилган ёш ҳужумчи чаққон ҳаракатлари туфайли тезда бошқа клублар қизиқишига тушади. Хусусан Эроннинг ўзида "Пирузи" ва "Истиқлол"дан, Европадан эса "Интер" футболчига таклиф билдиради. Лекин футболчининг ўзи Россиянинг "Рубин" клубига ўтишни маъқул кўрди.

"Рубин"га келган Азмун дастлабки мавсумни ўринбосарлар таркибида ўтказди. Кейинчалик Европа лигасида дебютини нишонлади. Бу орада Карлуш Кейруш уни миллий терма жамоага ҳам таклиф этади. Яқинда бўлиб ўтган Жанубий Корея билан кечган ўртоқлик учрашувида айнан унинг ягона голи Эронга 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Футбол мутахассислари ҳамда форсларнинг Сардор Азмундан Осиё Кубогида умиди катта.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика