Сардор Азимов: «Жамоаларнинг имкониятлари тенг»
23 апр 2016 12:49
Янгиликлар
Сардор Азимов: «Жамоаларнинг имкониятлари тенг»
“Олмалиқ” – “Навбаҳор” учрашуви олдидан “лочинлар” ярим ҳимоячиси Сардор Азимов бўлажак ўйин тўғрисида фикри билан ўртоқлашди.
- “Олмалиқ” майдонидан ғалаба билан ортга қайтишни ўз олдимизга мақсад қилганмиз. Худо хоҳласа яхши натижага эришамиз деган умиддамиз. Эртанги ўйинга яхши тайёргарлик кўрилди. Барча жамоадошларим беллашувга 100 фоиз тайёр деб ўйлайман. Ушбу рақиб билан қандай ўйин кечишини эртага майдонда кўрамиз. “Олмалиқ”да ҳам мавсум бошида анча йўқотишлар бўлган. Бизнинг жамоада ҳам аста-секин жамоавий ўйин шаклланиб бормоқда. Шунинг учун мазкур учрашувда ҳар икки клубнинг имкониятларини тенг баҳолайман. Меҳмонда ўйнашимизни инобатга олиб айтадиган бўлсам, рақибни кутиб қарши ҳужумга ўтадиган ўйин кўрсатсак керак”, - деди Азимов.
Ўхшаш янгиликлар
14:42
Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди" 6
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Фикрлар