С.Арабистони чемпионати старт олди! Машарипов “Ал Насср”нинг илк тур ўйинидаги қайдномасига киритилмади
28 авг 2022 09:55
Янгиликлар
С.Арабистони чемпионати старт олди! Машарипов “Ал Насср”нинг илк тур ўйинидаги қайдномасига киритилмади
Саудия Арабистони чемпионатида янги мавсум бошланди.
Кеча, 27 август куни “Ал Насср” ўз майдонида “Ал Ваҳда”ни қабул қилиб, камерунлик форвард Венсан Абубакарнинг голи эвазига минимал ҳисобда зафар қучди. Шунингдек, легионерлардан дарвозабон Давид Оспина, ҳимоячи Гислен Конан ҳамда ярим ҳимоячи Луис Густаво ўйинда қатнашди. Жалолиддин Машарипов эса учрашув қайдномасига киритилмади.
Аввалроқ, 28 ёшли вингер фаолиятини Мисрнинг “Ал Аҳли” жамоаси давом эттиришга яқинлиги ҳақида хабар бергандик.
Эслатиб ўтамиз, риёдликлар чемпионат доирасида кейинги ўйинини 3 сентябрь куни сафарда “Ал Таавон”га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар