UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   0 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  7 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  17 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5

Санжар Шоаҳмедов: "Энг биринчи мақсад ОЧЛни ижобий натижа билан бошлаш" Янгиликлар

Санжар Шоаҳмедов: "Энг биринчи мақсад ОЧЛни ижобий натижа билан бошлаш"

"Локомотив" клуби мавсумлар оралиғида ўз сафига "Олмалиқ" ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедовни қўшиб олди. Биз ярим ҳимоячининг фикрлари билан қизиқдик.
"Осиё чемпионлар лигасида иштирок этишни истаганим учун "Локомотив"га ўтдим. Энг биринчи мақсадимиз ОЧЛни ижобий натижа билан бошлаш. Ундан кейин олий лига ва кубокка эътибор қаратамиз", - дейди Шоаҳмедов.

- Хорижий йиғинлар ҳақида нима дея оласиз?
- Хорижда иккита йиғин ташкил этилди. Бу йиғинлар доирасида бир қатор назорат учрашувларини ўтказдик. Кучли клубларга қарши баҳслар орқали мавсумга тайёргарлик кўрдик. Бу албатта ўз самарасини беради.

- Жамоага Темур Кападзе ва легионерлар талкиф этилди. Улар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Темур Кападзени ортиқча таништириб ўтиш шарт эмас. Ўзбекистон терма жамоасида майдонга тушиш бўйича рекордчи ҳисобланади. Унинг тажрибаси албатта жамоамизга ас қотади. Ундан ташқари ҳужумчи (Руслан Корян) ва ярим ҳимоячи (Неманья Яничич) ҳам таркибга қўшилди. Яна бир нафар ҳимоячи сафимизга қўшилиши керак. Албатта, улардан ҳам яхши ўйин кутамиз.

- Игнатий Нестеровнинг жиддий жароҳат олганини эшитдик. Бу жамоага қанчалик таъсир қилди?
- Нестеров жуда кучли дарвозабон, буни ҳамма билади. Ўзбекистон терма жамоасининг асосий посбони. Унинг жароҳати албатта барчамизни ранжитди. Бироқ таркибимиздаги қолган дарвозабонлар тақдим этилган имкониятдан фойдаланиб ўзларини кўрсатишга уринишади, бу аниқ.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика