Саншеш Миланга йўл олиши мумкин
22 апр 2022 16:04
Янгиликлар
Саншеш Миланга йўл олиши мумкин
"Милан" "Лилль" ярим ҳимоячи Ренату Саншешни ярим ҳимояни кучайтириш учун асосий мақсад сифатида кўрмоқда.
Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, Саншеш шу ёзда Франциядан кетишга тайёр. Трансфер нархи 18-20 миллион еврони ташкил этади. "Милан" аллақачон ўйинчининг агенти Жорже Мендеш билан музокараларни бошлади.
Футболчи "Лилль"га 2019 йилда "Бавария"дан 20 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси келаси ёзда якунига етади.
24 ёшли португалиялик футболчи жорий мавсум клуб таркибида барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 5та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар