UZ

Сўнгги янгиликлар

20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  1 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  5 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  8 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   8 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  11 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  21

Санжар Турсунов: "Суғдиёна" билан учрашувда ғалаба ва ўзимиз учун керакли бўлган натижа учун тўп тепамиз" Янгиликлар

Санжар Турсунов: "Суғдиёна" билан учрашувда ғалаба ва ўзимиз учун керакли бўлган натижа учун тўп тепамиз"

Вадим Абрамов бошчилигидаги “Бунёдкор” жамоаси, чемпионатда мағлубиятсиз одимлаётган “Пахтакор” устидан зафар қучишга эришди.

Амалда “қалдирғочлар” бронза медалларини ўзиники қилиш учун жуда яқин келди. Кечаги ғалабадан сўнг захирадан майдонга тушган Санжар Турсуновга айрим ўзимизни қизиқтирган саволлар билан юзландик.

- Аввало ўйин ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз...
- Биринчи бўлим тўлиқлигича бизники бўлди деб ўйлайман. Ҳисобда олдинда борётган эдик. Рақибимиз иккинчи бўлимни бир мунча яхшироқ ўтказди. Натижада орадаги фарқни тенглаштирди. Бизга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди, шу боис кўпроқ ҳужум қилишга ҳаракат қилдик.

- “Пахтакор” жамоасида тажрибали ва маҳоратли ўйинчилар етарли эди. Бугунги ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди? Балки иштиёқ сабабдир...
- Шундай десак ҳам бўлади. “Пахтакор” юртимизнинг ҳозирги кундаги чемпиони. Бекордан бекорга улар биринчи ўринни олишмади. Мураббийнинг кўрсатмаларини тўғри бажарганимиз ва охиргача ғалаб илинжида тўп тепганимиз фойдамизга ишлади.



- Захирадан майдонга тушаётганингизда Вадим Абрамовдан қандай кўрсатмалар олдингиз?
- Таблодаги ҳисоб 2:2 эди. Бизни фақат ғалаба қаноатлантирарди. Ҳимояни эсдан чиқармаган ҳолда , орқароқда ҳаракатланшимни айтишди.

- Кейинги турда ҳам жамоа худди бугунгидек ҳаракат қила оладими?
- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. “Суғдиёна” билан учрашувда ғалаба ва ўзимиз учун керакли бўлган натижа учун тўп тепамиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика