UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  4 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  338 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  25 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  4 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

Санжар нега финалга байроқ билан чиққани, қачон CS ўйнашни бошлагани, Ўзбекистон чемпиони бўлгани ҳақидаги саволларга жавоб берди Янгиликлар

Санжар нега финалга байроқ билан чиққани, қачон CS ўйнашни бошлагани, Ўзбекистон чемпиони бўлгани ҳақидаги саволларга жавоб берди

CS:GO бўйича "Avangar" шарафини ҳимоя қилаётган Санжар Кулиевнинг сўнгги интервьюсини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- CS GO бўйича жаҳон чемпионатига қандай кайфиятда бордингиз?

- Турнирдан олдин барча жамоалар билан машғулот ўтказдик. Агар машғулотлардагидек яхши ўйнасак, камида финалгача боришимизни ҳис қилгандим. Шундай ҳам бўлди.


- Финалда ким ўйнайди деб ўйлаган эдингиз?

- Машғулотлар бўйича "Astralis" финалга чиқишини кутгандим. "Liquid" ҳам кучли. Бироқ финалда "Astralis" ўйнашига 80% ишонгандим. Турнир давомида NRG ҳам яхши тайёргарлик кўрганини гувоҳи бўлдик.


- Хафсалангизни пир қилган жамоалар бўлдими?

- Деярли йўқ. NiP жамоасининг ишлари юришмаганидан афсусдаман. Қолганлар ўз даражасида ўйнашди. "Crazy" узоқроққа боришини кутгандим. Улар бир йил ичида яхши натижаларга эришишди.



- Финалга Ўзбекистон байроғи билан келиш сизнинг ғоянгизми?

- Шундай деса ҳам бўлади. Бироқ байроқни фақат финалга асраб қўйгандим.

Бутун умри турли мусобақа ва турнирларда ўтган дўстим бор. Унинг ники "episode" ва у CS 1.6 бўйича "Storm" (халқаро мусобақаларда Ўзбекистон номидан қатнашган) жамоасида ўйнаган. У елкасига Ўзбекистон байроғини ташлаб, чемпион бўлишни хоҳлаган эди. Бу менга жиддий таъсир қилди. Дўстимнинг орзусини амалга оширишни хоҳладим.


- Ҳозир ҳамма сиз CS:GO ўйини яқинда бошлаб, катта муваффақиятларга эришганингизни муҳокама қилияпти. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлдими?

- Ҳа, мен бир вақтлар Ўзбекистон чемпиони бўлганман. Ўйин билан эса қолганлар каби компьютер клубида танишганман. Биз клубларда ўйнардик, одамларнинг уйида компьютер бўлмасди. Ўша пайтда танлов катта бўлмаган: Дота ёки CS. Иккала ўйинда ҳам ўзимни синаб кўрдим, бироқ CS эътиборимни тортди.


- Компьютер клубига кириб, Ўзбекистон чемпиони бўлишингиз учун қанча вақт керак бўлди?

- Адашмасам, биринчи синфдаёқ компьютер клубига борганман. 2011 йилда (13 ёшда) эса Ўзбекистон вице-чемпионига айландим. Келаси йил мамлакат чемпиони сифатида тақдирландим.


- CS:GOга ўтиш қандай кечган?

- 2015 йилгача CSнинг янги турига ўтишни хоҳламагандим. Бизда интернет ёмон ва кучли компьютерлар йўқ. Ҳеч қаерда яхши шароит бўлмаган. Бир куни дўстим билан интернет-кафега бориб, қизиқиш учун CSнинг янги турини синаб кўришга қарор қилдим. Ўйин менга ёқди. Кейин эса ҳар ҳафта интернет-кафега келиб, ўйинни тушунишга ҳаракат қилдик.


- "Avangar"дагилар билан дўстмисиз ёки ҳамкасб?

- Бизда мувозанат бор. Бирор томонга оғиб кетиб бўлмайди. Айнан шу нарса туфайли ўйинга бўлган муносабат ўзгаради. Агар сиз фақат дўст бўлсангиз, машғулотларда бўшашасиз ва бор эътиборни ўйинга қарата олмайсиз. Агар фақат ҳамкасб бўлсангиз, агрессивлашиб борасиз. Тўғри баланс эса яхши натижа беради.


- Тақвим жуда зич, сўнгги марта қачон уйда бўлдингиз ва сизни қандай кутиб олишади?

- Уйга борганимга анча бўлди. Икки ҳафталик танаффусда уйдам дам олганман. Баъзида одамлар таниб қолишади ва мақтаб қўйишади. Аммо бунга жиддий эътибор бермайман. Ўзимни юлдуз деб ҳисобламайман ва ўзимни бундай ҳис қилишни ҳам хоҳламайман.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика