UZ

Сўнгги янгиликлар

01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  0 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  0 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  12 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  46 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448

Санъат Шихов: "Сўғдиёна"нинг ўйин услубида ўзимни кўрмадим. "Бухоро" ортга ташланган қадам эмаслигини исботлайман" Янгиликлар

Санъат Шихов: "Сўғдиёна"нинг ўйин услубида ўзимни кўрмадим. "Бухоро" ортга ташланган қадам эмаслигини исботлайман"

Про лига иштирокчиси ҳисобланган "Бухоро" қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибини кучайтиришда давом этади.

"Кўҳна шаҳар" жамоаси бунга қадар Абдужамол Исроилов, Қаҳрамон Баҳодиров, Алишер Саноев каби футболчиларни қўшиб олганди. Куни кеча маҳоратли ва тажрибали ижрочи Санъат Шихов ҳам жамоа сафини тўлдирди. Ярим ҳимоячининг "Сўғдиёна"дан кетишини кўпчилик учун кутилмаган қарор сифатида қабул қилди. Биз эса барчасига ойдинлик киритиш мақсадида Санъат Шиховга бир неча саволлар билан юзландик.

- Қишки ўқув-машғулот йиғинини "Сўғдиёна"да бошлаган эдингиз. Лекин, кутилмаганда "Бухоро"га ўтганингиз ҳақида хабар чиқди. Таклифни қабул қилишингиз қандай бўлди? 

- Барчаси тезда кутилмаганда рўй берди. "Сўғдиёна" билан янги мавсумга тайёргарлик кўраётган эдим. Аммо, айрим сабаблар туфайли кетишга қарор қилдим. Шу паллада "Бухоро" жамоасидан таклиф келиб тушди. Чорловни тезда қабул қилдим. Ўйлаб ўтиришга вақтим ҳам, хоҳишим ҳам бўлмади. Бухоро шаҳрини ва мухлисларини яхши кўраман. Азалдан яхши хотиралар қолган. Шунинг ўзи ҳам қарор қабул қилишда қийинчилик туғдирмади деб ўйлайман. 

- Қизиқ жиззахликлар сафини тарк этишингизга қайси омилларни сабаб сифатида кўрсата оласиз?

- Сабаби уларнинг ўйин услубида ўзимни кўрмадим. Кетиш қарори ўзимдан чиқди. "Сўғдиёна"да ажойиб мураббий ва футболчилар бор. Раҳбарият жамоага қўлидан келганча яхши шароитларни яратиб бермоқда. Келгусида бу жамоага омад тилайман. Суперлигада медалларга эга чиқиб Жиззах шаҳри аҳолисини хурсанд қилишлигини тилаб қоламан. 

- Мазкур жамоадаги бир йиллик фаолиятингиздан қай даражада қониқиш ҳосил қилдингиз?

- Барчаси шундан бошланди. Тўғриси ўтган мавсум кўрсатган ўйиним ўзимга ёқмади. Битта ўйин яхши ҳаракат қилсам, кейинги учрашувда ўзим истагандек ўйнолмадим. Қисқаси ўйинимдан кўнглим тўлмади. Балки, мураббийнинг тактикасига туша олмагандирман. "Сурхон" билан кечган ўртоқлик баҳсидан сўнг жамоа билан хайрлашдим. Билдимки, бу жамоада ўзим кутган ўйинни кўрсата олмайман. Жамоада қолиб пулимни олиб юришим мумкин эди. Лекин, мен бундай йўл билан пул топишни ўзимга лозим кўрмайман. Футболчи биринчи галда футболдан роҳат олиши керак. Ҳар бир соҳада инсон сидқидилдан ҳалол меҳнат қилиб оила боқиши даркор. Менга ёшлигимдан шундай тарбия беришган. 


- Суперлигадан Про лига жамоасига ўтишингизни кўпчилик ортга ташланган қадам дейиши мумкин. Бироқ, ушбу лига сўнгги йилларда юқори даражага чиқаётганлиги учун ҳам футболчилар Про лига клубларига ўтишмоқда десак бўладими ?

- Ҳа, ўтган йили мусобақани ташкил қилиш йўлида катта ишлар амалга оширилди. Бу даражада тезда ўсишга эришгани билан ПФЛни табрикласа бўлади. Агарда шу зайилда давом этилса бундан фақат ўзбек футболи ютади. Шахсан ўзим учун "Бухоро" ортга ташланган қадам эмас. Мени таниганлар характеримни яхши билади. Худо хоҳласа ўзимга бундан ҳам юқори талабларни қўйиб ортга ташланган қадам эмаслигини исботлайман. 

- Ушбу қарорингизга Улуғбек Бақоевнинг муносабати қандай бўлди?

- Билмадим. Бу борада гаплашганим йўқ. Мен футболчиман. Фаолиятим давомида кўплаб яхши мураббийлар билан бирга ишлаганман. Аммо, шу пайтгача бирорта мураббийдан кетишимга муносабатини сўрамаганман. Мен бўлмасам жойимда бошқа футболчини ўйнатади. 

- Жиззахлик футбол ишқибозларига айтадиган сўзларингиз бўлса марҳамат...

- Ортда қолган йил барчамиз учун қийин бўлди. Шунга қарамасдан бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Биринчи навбатда барчаларига соғлик тилайман. Ажойиб бир йил учун раҳмат айтаман. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика