Санъат Шарипов ФИФА ва УЕФА билан ҳамкор университетда халқаро спорт ҳуқуқи бўйича таълим олади

Aslanov Jasurbek
13 апр 2015, 10:17
Ўзбекистонлик таниқли футбол агенти Санъат Шарипов фаолиятида куни-кеча яна бир эътиборли воқеа юз берди.

Шарипов Швейцариянинг энг машҳур олий ўқув юрти – Цюрих университетига кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширди.

У энди шу йилнинг сентябрь ойидан бошлаб бу ерда юриспруденция факультетининг халқаро спорт ҳуқуқи мутахассислиги бўйича магистратурада таҳсил олади.

- Халқаро спорт ҳуқуқи бўйича жаҳондаги энг йирик университетлардан бирида таълим олиш – бу менинг анчадан буён режалаштириб келаётган асосий ишларимдан бири эди. Ниятим йўлида жиддий тарзда олға қадам ташлаганимдан хурсандман.

Давоми бу манзилда


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: uff.uz