UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59"Бунёдкор"га легионерлар оқими давом этмоқда. Клуб черногориялик футболчи билан шартнома имзолади  2 13:24Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш баҳсларида ишлайди  0 12:52Расман: Жоэль Кожо - "Истиқлол" футболчиси  3 12:35"Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  17 12:14"Манчестер Юнайтед" скаути: "Унда "Юнайтед" ДНКси бор, афсуски бизникилар буни кўра олишмади"  15 11:56Испаниялик мутахассис "Қизилқум"да ишлайди  2 10:53Ҳусанов «Ланс» рекордини такрорлайди  15 10:26«Нефтчи»га ўтган Искандеров нималар деди?  12 09:57Бразилиялик ярим ҳимоячи "Пахтакор" йиғинига қўшилади  11 09:30Ҳусанов осиёликлар ичида АПЛ рекордини янгилайди  30 09:09«Андижон» янги мавсумда қайси стадионда ўйнаши маълум  6 08:40Ҳусанов қачон «Манчестер Сити» сафида тиббий кўрикдан ўтиши маълум  33 08:15«Ланс» мураббийи Ҳусановни кейинги ўйинда ўйнатишга умид қилмоқда  14 07:51«Манчестер Сити» яна бир ёш марказий ҳимоячисига расмий таклиф юборди  4 02:44Бундеслига. "Байер" "Боруссия"ни "Сигнал Идуна Парк"да мағлуб қилди  2

Самвел Бабаян: "Янги ўйин услубимиздан тез орада бутун осиё бохабар бўлади" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Янги ўйин услубимиздан тез орада бутун осиё бохабар бўлади"

Филиппин - Ўзбекистон (1:5) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.


"Бугунги ўйин мухлисларга завқ баҳслашади деб ўйлайман. Томошабоп ўйин бўлди. Биз ўйинга тайёрлаган режа ва вазифаларимиз тўлиқ амалга оширдик. Ҳақли тарзда ғалабани қўлга киритдик. Биз жиддий рақибга қарши яхши тайёргарлик кўргандим. Филиппин анча яхши ва шаклланган жамоа. Биз уларни ўйинларини яхши ўрганган эдик. Филиппиннинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб, бунга қарши жиддий ҳозирлик кўргандик. Ҳисоб йирик кўриниш олишини ҳеч ким олдиндан тахмин қилолмасди. Якуний натижа биз учун фантастик даражада бўлди десам янглишмайман.

Тезкор гол бизга руҳий жиҳатдан устунликни тақдим этди. Умуман ўйин тизгини тўлиқ бизнинг қўлимизда бўлди. Бироқ жамоамиз учинчи голдан сўнг ўйнашни тўхтатиб қўйди ва танаффусда бу борада футболчилар билан жиддий гаплашиб олдик. Бу менинг терма жамоадаги иккинчи расмий ўйиним. Биз ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Бизда доимо ғалаба қозонишни истайдиган, кучли иштиёқли янги жамоа тузилмоқда. Янги ўйин услуби устида иш олиб бормоқдамиз. Тез орада бу янги ўйин услубимиздан бутун осиё бохабар бўлади. Кейинги ўйинларда терма жамоамиз янада кучлироқ ўйнайди", - дейди Самвел Бабаян.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика