UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  2 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  1 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  2 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  3 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  12 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  29 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  61 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  59

Самвел Бабаян: "Турнир жадвалида мухлисларимизни хурсанд қиладиган ўриндамиз" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Турнир жадвалида мухлисларимизни хурсанд қиладиган ўриндамиз"

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган АГМК — "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Самвел Бабаян қатнашди.


- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Биринчи навбатда "Навбаҳор" мухлисларини табрикламоқчиман. Бундан ташқари футболчиларимни ҳам қутлаш ниятидаман. Улар ҳақиқий профессионал эканликларини бугун кўрсатишди. Майдонда ҳақиқий жанг кечди. Сабаби, ғалаба икки жамоа учун жуда муҳим эди. Менимча, бу ўйин шу пайтга қадар чемпионатдаги энг қизиқарли учрашув бўлди. Рақиб кўрсатган ўйинни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Улар бизга муаммо яратишди. Аммо бугун ўйин ташкил қилишда биз бор эътиборимизни бир жойга жамлагандик. Иккинчи бўлим бошида гол ўтказиб юборганимиз яхши бўлмади. Умуман олганда жамоамиз жуда яхши ўйнади. Турнир жадвалида мухлисларимизни хурсанд қиладиган ўриндамиз. Мухлисларимиз ўйинимиздан қониқишлари учун барча ишни қиламиз.

- Боян Цигерни чап қанот ҳимоясида ўйнатдингиз. У бироз секин ҳаракатланди. Унинг ўйини ҳақида гапирсангиз...

- Умуман олганда, Цигер кўп қиррали ҳимоячи эмас. У чемпионат бошида ёмон ўйнамади. Бу мажбурий қарор эди. Цигер майдонга тушишидан олдин фақатгина бир марта машғулотларда қатнашди. Унинг соғлиғи билан муаммолари бор эди. Умуман олганда, профессионал футболчи қайси позицияда ўйнамасин, у мураббий талабларини бажариши керак. Цигер бугун буни уддалади. Уни алмаштирганимизга келсак, Цигерда сариқ карточка бор эди. Унда иккинчи сариқ карточкани олиш хавфи бўлгани учун Боянни алмаштирдик. 

- Сиз яқиндагина Диёржон Туропов билан шартнома туздингиз. Таркибда яна янги ўйинчилар пайдо бўладими?

- Диёржон Туропов масаласига келсак, Шахбоз Беғамов исмли инсон бу янгиликни бутун мамлакатга эълон қилиб юборди. Туропов билан расман шартнома имзолаймиз ва буни эълон қиламиз. Умуман олганда жамоадаги селекцион ишлар давом этмоқда.

- Марушич борасида "Торпедо" жамоаси билан музокаралар бўлаётганини клуб эълон қилганди. Шу масалага тўхталсангиз...

- "Торпедо" жамоаси Марушичга қизиқиб келаётганди. Жамоа спорт директори Марушични анчадан бери кузатиб бораётганди. У Грузияда ажойиб мавсум ўтказди. Бироқ, Марушичнинг шартномаси бор ва ҳозирда у "Навбаҳор" ўйинчиси.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика