UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

Самвел Бабаян: "Қимматли очколарни бой бердик" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Қимматли очколарни бой бердик"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган баҳсда "Локомотив" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилиб 1:1 натижасини қайд этди. Ўйиндан кейин "темирйўлчилар" бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини баён этди.

- "Локомотив" учун ҳамма ўйин қийин кечяпти. Ҳар бир жамоа бизга қарши жуда жиддий қаршилик кўрсатяпти. Бунда албатта ўзимиз айбдормиз чунки бугун захирадаги кучлар билан бирга рақибни мағлуб эта олмадик. Жамоа биринчи бўлимда ёмон ўйнамади. Ҳисобда олдинга чиқиб олдик ва вазият назоратимиз остида эди. 

Лекин иккинчи бўлимда негадир ўзимизни йўқотиб қўйдик. Бундан ташқари терма жамоаларга номзод олти нафар футболчимиз турлича ҳолатда етиб келишди. Танаффус пайтида йигитларга охиригача курашиш лозимлигини уқтирдик, аммо барчаси биз ўйлагандек бўлиб чиқмади. Афсуски, бугунги ўйинда қимматли очколарни бой бердик. Бу ўйин бизга дарс бўлди, лекин қўлни кўтармаймиз ва охиригача курашамиз, - дейди Самвел Вячеславович.    

- Жамоа икки ҳафта расмий учрашув ўтказмаслиги бундай ўйинларда ўз таъсирини кўрсатадими?
- Кўрсатади, албатта. Футболчилар терма жамоаларга кетади, клуб қолган ўйинчилар билан машғулотларни давом эттиради, тонус ўзгариб туради. Аввалги турда "Бунёдкор"га қарши яхши ўйин намойиш этгандик ва балки танаффус бўлмаганида бугунги беллашувда ҳам ўзимизни кўрсата олардик.

- Бугунги ўйинда сизни энг кўп хафа қилган нарса нима?
- Иккинчи таймда биз курашларни ютқаздик. Ўйин пайтида жамоа нотўғри пас бериши ёки дарвозага тўпни нотўғри йўллаши мумкин. Ҳаммасини тушунса бўлади, фақат курашларда ютқазмаслик керак. Мен қўл остимдаги жамоа биринчи навбатда курашда ютқазмаслигини хоҳлайман.

Рейтинг: -169   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика