UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04Александр Хомяков: "Ҳар қандай жамоа кутилмаган сюрприз тайёрлаб қўйиши мумкин"  4 23:54"Ланс" назорат ўйинида "Версал"ни мағлуб қилди. Абдуқодир Ҳусанов бир тайм ўйнади  0 23:40Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 2:3, Сайфиев сўнги дақиқада майдондан четлатилди  3 23:32Жамшид Саидов кубокдаги йирик мағлубиятдан сўнг: "Асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган"  6 23:15Тимур Кападзе Париждаги ташкилотчилик ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётганини айтди  18 22:50Ўзбекистон Кубоги. Жиззахдаги йил ўйинида "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни ютди ва ярим финалга чиқди  96 22:20Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" – "Андижон" 0:3. Highlights  1 22:00"Андижон" "Қизилқум" устидан йирик ғалаба қозониб, Ўзбекистон кубоги ярим финалига йўл олди!  22 21:35Ўзбекистонлик футболчи ўртоқлик ўйинида "Атлетико Мадрид" дарвозасига гол урди  7 21:10"Ал Насср" "Манчестер Юнайтед" вингерини сотиб олишни жиддий мақсад қилди  1 20:47УЕФА Родри ва Моратани жазолади!  1 20:28"Норвич" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 20:01Ибрагимович "Милан"даги вазифаси ҳақида маълумот берди  1 19:39Фонсека "Милан"нинг кейинги мавсумдаги мақсадини айтди  1 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" – "Андижон". Таркиблар маълум  4

Самвел Бабаян: "Ижарадаги футболчиларнинг ўйнамаслиги ҳақида банд уларнинг шартномаларида бор" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Ижарадаги футболчиларнинг ўйнамаслиги ҳақида банд уларнинг шартномаларида бор"

"Динамо" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош менежери Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди.
"Пахтакор"га қарши ўйинда ҳар қандай жамоа кучли ўйнашга ҳаракат қилади. Бугун ҳам шундай бўлди, вазиятлардан фойдалана олишда ҳамон оқсаяпмиз. Биз ҳақли тарзда ғалабага эришдик деб ўйлайман, кўпроқ вазиятлар яратдик, 96-дақиқада гол уриб уч очкони қўлга киритдик. "Динамо" сафида ижарадаги ўйинчиларимиз иштирок этишмаган бўлса ҳам улар кучли ўйин намойиш этишди",  - деб гап бошлади Бабаян.

"Клубимизда менежер лавозимини жорий этилиши кейинчалик Ўзбекистон учун оддий ҳол бўлишини истайман. Жамоага янги бош мураббий олиб келиш режада борми? Йўқ, янги менежер олиб келиниши мумкин, мураббий эмас".

"Ижара берган футболчиларимизнинг "Пахтакор"га қарши ўйнамаслиги шартномаларида ёзиб қўйилган. Уларнинг барчаси "Динамо"га мутлақо текинга берилган. "Андижон"га ҳам икки футболчини берганмиз, улар бизга қарши майдонга тушишди. Сабаби "бургутлар" билан аввалдан шундай келишув бўлганди".

"Сўнгги гол борасида нима дея оламан. Қўшимча вақтдан ўтиб кетди? Шахсан мен 90+6-дақиқада урилганини кўрдим. Ҳакам 5 дақиқа қўшиб берди. Қўшимча вақтларда иккита ўзгариш бўлди, "Динамо" футболчилари майдонда ёрдам олишди. Ўзингиз қўшиб олаверинг", - дейди Самвел Бабаян.

Беҳбуд Эркинов ёзиб олди. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика