UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  28 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  347 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  26 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  6 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  19 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

Самвел Бабаян: "Иккинчи даврадаги режаларимизда Аҳмедов ҳам, Тўхтасинов ҳам бор" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Иккинчи даврадаги режаларимизда Аҳмедов ҳам, Тўхтасинов ҳам бор"

Coca Cola Суперлига 10-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Навбаҳор" қолдирилган беллашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян қатнашди.


- Ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Ўйин бошида гол киритдик. Дастлабки 15 дақиқада ҳам бир қатор вазиятлар яратдик. Аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб ўйинини ҳам эътироф этиш лозим. Ёш йигитлар босимсиз, мазза қилиб футбол ўйнашмоқда. Бизга ғалаба кўпроқ керак эди. Биз ўйинни бошқаришимиз лозим эди. Аммо бунинг иложи бўлмади. Ҳали устида ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар етарлича. Баъзан ўйиннинг боришини назоратдан чиқариб қўймоқдамиз. 

- Нурилло Тўхтасиновнинг ўйинидан мамнун эмаслигингиз ва давралар оралиғида футболчини қўйиб юборишга тайёр эканлигингиз ҳақида эшитдик. Бунга қандай муносабат билдира оласиз?

- Бунақа гап бўлмаган. Тўхтасинов асосий таркиб ўйинчиси. У бизнинг иккинчи даврадаги режаларимиз таркибига киради. 

- Охирги дақиқаларда "Навбаҳор" ҳужум қилмади. Бу чарчоқ билан боғлиқмиди?

- Ҳужумлар қилдик. Аммо яхши вазиятлар ярата олмадик. Иккинчи таймда биринчи бўлимдагидан камроқ вазиятлар бўлди. Ҳужум қилишга рақиб жамоадан кўра кўпроқ биз ҳаракат қилдик. Аммо вазиятлар ярата олмадик. 

- АГМК билан ўйиндан кейин Азим Аҳмедов жамоа билан хайрлашганмиди?

- Нима учун ҳамма ўйинчиларимизнинг хайрлашгани, жамоадан кетаётгани ҳақида гапиряпти? Иккала ўйинчи ҳам "Навбаҳор" аъзоси. Бизнинг иккинчи даврадаги режаларимизда Аҳмедов ҳам, Тўхтасинов ҳам бор. Футболкасини мухлисларга тақдим қилгани эмоция натижасида келиб чиқди. Аҳмедов захирадан ўйинга қўшилди, ғалабага ўз ҳиссасини қўшди. Бу эса футболчининг эмоцияларга берилишига сабаб бўлди. Бунақаси бўлиб туради. Захирамизда футболкалар етарлича. 

- "Навбаҳор" биринчи даврани пешқадам сифатида якунлади. Жамоанинг ўйинидан қанчалик кўнглингиз тўлди?

- Албатта, кўпроқ очколар жамғаришни истагандик. Очко йўқотган ўйинларимизда ҳам жуда кўп имкониятлар яратгандик. 25 очко албатта кам. Аммо бу ҳақиқий реаллик. "Навбаҳор" том маънода янгидан қурилмоқда. Таркибдаги 70% ўйинчилар жамоада янги. Олдинда катта иш турибди. Жамоада етарли потенциалга эга. Айтиб ўтганимдек, ўйинни бошқариш ва ҳужумда агрессив ўйнаш борасида ишлашимиз керак. Жадвалда пешқадам эканимизга келсак, бу албатта хурсанд қилади. Ҳимоя чизиғимиз ҳам ишончли ўйин кўрсатмоқда. Ўтказиб юборилган голлар борасида ҳам энг яхши натижалардан бири бизга тегишли. Вазиятлардан фойдаланиш борасида эса муаммолар етарли. 

- "Навбаҳор" ўз таркибига Диёр Туроповни қўшиб олди. Жамоада яна қандай яхши ўзгаришлар бўлади?

- Биз Диёр Туроповни жамоамиз ўйинчиси сифатида расман эълон қилганимиздан сўнггина, у "Навбаҳор" футболчисига айланади. Албатта, ҳозирда бир неча ўйинчилар билан музокаралар кетмоқда. Бироқ, "Навбаҳор"нинг ҳозирги таркибида ҳам кучли ўйинчилар етарлича. Иккинчи даврада таркибга унчалик ҳам кўп ўйинчи қўшилмайди. Асосий эътибор биринчи даврадаги ўйинчиларга қаратилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика