UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01Ўзбекистон Вьетнамни йирик ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олган ўйиндан ёрқин ГАЛЕРЕЯ  0 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  3 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  7 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  12 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5

Самвел Бабаян: "Иккинчи даврадаги режаларимизда Аҳмедов ҳам, Тўхтасинов ҳам бор" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Иккинчи даврадаги режаларимизда Аҳмедов ҳам, Тўхтасинов ҳам бор"

Coca Cola Суперлига 10-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Навбаҳор" қолдирилган беллашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян қатнашди.


- Ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Ўйин бошида гол киритдик. Дастлабки 15 дақиқада ҳам бир қатор вазиятлар яратдик. Аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб ўйинини ҳам эътироф этиш лозим. Ёш йигитлар босимсиз, мазза қилиб футбол ўйнашмоқда. Бизга ғалаба кўпроқ керак эди. Биз ўйинни бошқаришимиз лозим эди. Аммо бунинг иложи бўлмади. Ҳали устида ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар етарлича. Баъзан ўйиннинг боришини назоратдан чиқариб қўймоқдамиз. 

- Нурилло Тўхтасиновнинг ўйинидан мамнун эмаслигингиз ва давралар оралиғида футболчини қўйиб юборишга тайёр эканлигингиз ҳақида эшитдик. Бунга қандай муносабат билдира оласиз?

- Бунақа гап бўлмаган. Тўхтасинов асосий таркиб ўйинчиси. У бизнинг иккинчи даврадаги режаларимиз таркибига киради. 

- Охирги дақиқаларда "Навбаҳор" ҳужум қилмади. Бу чарчоқ билан боғлиқмиди?

- Ҳужумлар қилдик. Аммо яхши вазиятлар ярата олмадик. Иккинчи таймда биринчи бўлимдагидан камроқ вазиятлар бўлди. Ҳужум қилишга рақиб жамоадан кўра кўпроқ биз ҳаракат қилдик. Аммо вазиятлар ярата олмадик. 

- АГМК билан ўйиндан кейин Азим Аҳмедов жамоа билан хайрлашганмиди?

- Нима учун ҳамма ўйинчиларимизнинг хайрлашгани, жамоадан кетаётгани ҳақида гапиряпти? Иккала ўйинчи ҳам "Навбаҳор" аъзоси. Бизнинг иккинчи даврадаги режаларимизда Аҳмедов ҳам, Тўхтасинов ҳам бор. Футболкасини мухлисларга тақдим қилгани эмоция натижасида келиб чиқди. Аҳмедов захирадан ўйинга қўшилди, ғалабага ўз ҳиссасини қўшди. Бу эса футболчининг эмоцияларга берилишига сабаб бўлди. Бунақаси бўлиб туради. Захирамизда футболкалар етарлича. 

- "Навбаҳор" биринчи даврани пешқадам сифатида якунлади. Жамоанинг ўйинидан қанчалик кўнглингиз тўлди?

- Албатта, кўпроқ очколар жамғаришни истагандик. Очко йўқотган ўйинларимизда ҳам жуда кўп имкониятлар яратгандик. 25 очко албатта кам. Аммо бу ҳақиқий реаллик. "Навбаҳор" том маънода янгидан қурилмоқда. Таркибдаги 70% ўйинчилар жамоада янги. Олдинда катта иш турибди. Жамоада етарли потенциалга эга. Айтиб ўтганимдек, ўйинни бошқариш ва ҳужумда агрессив ўйнаш борасида ишлашимиз керак. Жадвалда пешқадам эканимизга келсак, бу албатта хурсанд қилади. Ҳимоя чизиғимиз ҳам ишончли ўйин кўрсатмоқда. Ўтказиб юборилган голлар борасида ҳам энг яхши натижалардан бири бизга тегишли. Вазиятлардан фойдаланиш борасида эса муаммолар етарли. 

- "Навбаҳор" ўз таркибига Диёр Туроповни қўшиб олди. Жамоада яна қандай яхши ўзгаришлар бўлади?

- Биз Диёр Туроповни жамоамиз ўйинчиси сифатида расман эълон қилганимиздан сўнггина, у "Навбаҳор" футболчисига айланади. Албатта, ҳозирда бир неча ўйинчилар билан музокаралар кетмоқда. Бироқ, "Навбаҳор"нинг ҳозирги таркибида ҳам кучли ўйинчилар етарлича. Иккинчи даврада таркибга унчалик ҳам кўп ўйинчи қўшилмайди. Асосий эътибор биринчи даврадаги ўйинчиларга қаратилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика