UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Испания - Швейцария  0 00:45Хорватия - Португалия  4 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  1 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  0 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  7 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2 19:54Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти  6 19:28Футзал бўйича Олий лига. "Максам-Чирчиқ" "Металлург"дан устун келди  0 19:07Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  0 18:48КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"  48 18:31Жамшид Болтабоев чиндан ҳам "Нефтчи" билан келишиб олдими? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 18:12"Ливерпуль" Салоҳга муносиб ўринбосар топди  5 17:45"Сити" Ҳоландни Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи  4

Самвел Бабаян: "Ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз"

"Пахтакор" - "Бухоро" учрашувидан кейин клуб менежери чемпионлик ўйини ва мавсум тўғрисида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Самвел БАБАЯН ("Пахтакор" менежери): - Иккинчи бўлим бошида йигитларда озгина хотиржамлик сезилди ва уларга аввалгидек суръатда ўйнаш лозимлигини айтдим. Улар буни уддалашди ҳамда мухлисларни чиройли футбол билан хурсанд этдик. Йил давомида олиб борган меҳнатимиз самара берди. Бунинг учун бутун жамоа биргаликда меҳнат қилди.

Бизга бир-бирининг ўрнини босадиган ўйинчилар борлиги қўл келди. Ҳали мавсум тугамади. "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор"га қарши беллашувларда ҳам ишқибозларга маъқул келадиган ўйин намойиш этишга интиламиз.

Менежерлик билан шуғулланишни хоҳловчилар жамоани бошқариш учун тегишли лицензия ва футбол ҳақида тушунчага эга бўлиши керак. Мен ҳамиша жамоа ичида бўлганман ва мураббийлик курсларининг барчасида таҳсил олганман. Бошқалар менежерликни истаган тақдирда шу жиҳатларни ҳам инобатга олиши даркор.

Мен учун  ҳар бир ўйин энг муҳим.  Чемпионатни Андижонда бошладик. Ўшанда мени футболчиларнинг расмий ўйинда қандай футбол кўрсатиши ўйлантираётганди. Ўша беллашувда йигитлар кўрсатмаларимга амал қилиб, мен истаган ўйинни намойиш қилаётганини кўрдим. Шу сабабли ҳар бир беллашув катта аҳамиятга эга бўлди. Эндиги мақсадимиз Осиё Чемпионлар лигасида финалга етиб бориш. Шунга яраша рақобатбардош жамоа тузишга уринамиз. Ўйиндан кейин футболчиларга ҳам шуни таъкидладик.

Жамоамизда етакчилар бор. Лекин ғалабада жамоанинг бир оила каби уюшгани ва меҳнат қилгани қўл келди. Айтайлик, Махарадзе "Локомотив"да кўп қизил карточка оларди, жамоа билан биринчи лигага тушиб кетганди. Уни жамоага таклиф этдик ва Кахи бугунги кунда кийиниш хонаси ва майдонда етакчилардан бирига айланган. Ёки Пардаев биринчи даврани захирада ўтказганди. "Пахтакор"да эса иккинчи даврада бир қатор муҳим голларга муаллифлик қилди. Ҳар бир ўйинчи шундай тарзда ўзини кўрсатди. Ҳозир кўплаб футболчиларга таклифлар бор, лекин улар жамоани тарк этмасликларини билдиришди. Олдимизга қўйилган мақсад сари олға қадам ташлашда давом этамиз.

Мен ҳар куни ўз устимда ишлаш ва янги нарсаларни ўрганишда давом этаман. Хиддинк ёки Меленстен сингари мураббийлардан баъзи жиҳатларни ўрганганман. Мини-футбол жамоамиздан ҳам баъзи нарсаларни ўзлаштирганман ва буни айтишдан уялмайман. Чунки мураббийлик ишида барчадан ўрганиш керак ва ўзинг учун йўналишни белгилаб, футболчиларга фикрларингни тушунтириб беришинг керак. Агар ўйинчиларга нимани кўришни хоҳлаётганингни тушунтира олмасанг, унда жамоани бошқара олмайсан.

Ушбу чемпионлик фаолиятимда эришган энг қийин чемпионлигим бўлди. Ҳозиргача бир бор "Навбаҳор" ва 8 марта "Пахтакор" билан  олтин медалларга эга чиққанман. "Локомотив", "Насаф" ва "Бунёдкор" билан шиддатли кураш кечди. Ҳозирги таркибга Одил Аҳмедовни қўшадиган бўлсак, мен ишлаган пайтдаги энг кучли жамоага айланади.

Биз молиявий тарафдан энг яхши имкониятларга эга эмасмиз. Олий лигада бу борада 5-6-ўринлардаги жамоамиз. Шу сабабли бюджетимизнинг маълум қисмини ўзимиз ишлаб топишга интиламиз. Футболчиларга эса маош ва мукофот пулларини вақтида тўлаб боряпмиз. Ҳеч қачон ўйинчиларга олдиндан бирор нарса учун ваъда бермаймиз. Клуб ва жамоада барча ўз ишини профессионалларга хос, масуълиятни ҳис этган ҳолда бажаради.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика