UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00"Барселона" "Атлетик"ни мағлубиятга учратиб, Испания Суперкубоги финалига йўл олди!  27 00:53Лига кубоги. Ярим финал. "Тоттенхэм" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  0 00:33ОКМК клубга келганидан бери бирор марта майдонга тушмаган Сардор Мирзаев билан шартномани узайтирди  2 00:00Клублар нима сабабдан ёш ўйинчиларни сотишдан кўпроқ даромад олишади?  0 23:49"Қандай ҳолатда бўлмайлик, мухлислар биздан чемпионликни кутишади" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинларига ташриф буюрди  1 23:24Расман: "Барселона"га Дани Ольмо ва Викторни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди  2 22:33Ламин Ямал "Барса" билан янги шартнома имзолаш ҳақида гапирди  2 22:05"Пахтакор" Туркиядаги назорат ўйинида Руминия клубини мағлуб этди  6 21:37"Манчестер Юнайтед" ўз вингери билан янги шартнома имзолайди  2 21:17Дидье Дешам Франция термасидан кетишини маълум қилди, фақат...  3 20:52АПЛ клубида бош мураббий истеъфоси рўй берди  0 20:30"Динамо" БААда Россиянинг бир нечта клубига қарши назорат учрашувлари ўтказади  1 20:03Ҳаким Фузайлов: "Хоразм" мухлислари Суперлигани соғинган, режамизда Туркия йиғини бор. Фақат..."  1 19:48Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери ҳақида янги пост қолдирди  31 19:36"Нефтчи"дан кетган легионер "Динамо"га ўтиши мумкин  2

Самвел Бабаян: "Бугун ўйиннинг бошидан то охирги сониясигача вазиятни назорат қилдик. Ўйиндаги интрига аввалроқ тугаши керак эди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Бугун ўйиннинг бошидан то охирги сониясигача вазиятни назорат қилдик. Ўйиндаги интрига аввалроқ тугаши керак эди"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жаноб мураббий, сизни ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Ўйиндан олдин ҳам айтгандим. Охирги пайтларда "Насаф" ва "Навбаҳор" ўртасидаги қарама-қаршилик жуда қизиқарли кечмоқда ва кўпчиликнинг эътиборида бўлмоқда. Ўйин жуда кўп воқеалардан иборат бўлмоқда. Голлар, чиройли вазиятлар. Биз бугун ўзимиз учун жуда керакли бўлган ғалабани қўлга киритганимиздан мамнунмиз. Ушбу ғалабани "Навбаҳор"нинг ривожланиши учун кўлидан келадиган барча ишни қилаётган, клубни яна ўзбек футболи элитасига қайтараётган Наманган вилояти ҳокимига бағишлаймиз. Шавкат Шокиржонович нафақат "Навбаҳор", балки бутун Наманган футболини ривожлантириш учун катта куч сарфламоқдалар. Ўйинга келсак, чемпионат бошидан бери ҳисоблаганда ўйиннинг 55% қисмида назоратни ўз қўлимизга олгандик. Шу ўринда тўп назоратини эмас, умуман ўйиндаги назорат ҳақида гапираётганимни қўшимча қилмоқчиман. Бугун эса ўйиннинг бошидан то охирги сониясигача вазиятни назорат қилдик. Ўйлашимча, ўйиндаги интрига аввалроқ тугаши керак эди. Биринчи ва иккинчи таймда яхши вазиятлар яратдик. Марушич аввалроқ интригага нуқта қўйиши мумкин эди. "Насаф"ни ҳам эътироф этиш лозим. Улар муносиб ўйин кўрсатишди. Кейинги ўйинлар ҳам барчанинг эътиборида бўлишига ишонаман. Мухлислар бу йил жуда қизиқарли чемпионат гувоҳига айланишмоқда. Шу ўринда биз ҳам мавсум аввалидаги мақсадларимиз томон интиламиз. "Навбаҳор"нинг олдинги мавқеи ва анъаналарини тиклаш, шу билан бирга клуб брендини жонлантиришга ҳаракат қиламиз. Ҳозирги кунда вазифаларимизнинг бир қисмини уддаладик. Бу "Навбаҳор" клубининг машҳурлиги. Маркетинг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, "Навбаҳор" ҳозирги кунда энг кўп тилга олинадиган ва мухлислар ўртасида энг кўп қизиқишга сабаб бўлаётган клубдир. Стадионга ташриф бўйича ҳам, ойнаи жаҳон орқали ҳам айнан "Навбаҳор" юқоридаги кўрсаткичлар бўйича етакчи. Асосий вазифани бажардик. Турнир жадвалига келсак, биз яна биринчи ўринга қайтдик ва бу мухлисларимизга ёқяпти. Биз мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор кучимиз билан давом этамиз. 

- "Насаф"га бугун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Мен бошқа клуб ҳақида аниқ бир фикр билдира олмайман. Сабаби, бор эътиборим айнан ўзим бошқараётган жамоада. "Насаф" албатта яхши жамоа. ОЧЛда ҳам, чемпионатда ҳам яхши ҳаракат қилиб келишмоқда. Бундай барқарорликка сабаб биринчи навбатда кадрлар масаласидир. Жамоа асосини ташкил қилувчи футболчилар бир неча йиллардан бери бирга ўйнаб келишмоқда. Мураббийга ҳам ўзини кўрсатиш учун етарлича имконият беришган. Шу сабаб ҳам бугун "Насаф" барқарор ўйин кўрсатиб келмоқда. Бугунги ўйинга келсак, тактика ва ўйин борасидаги масалаларни муҳокама қилишни чемпионат охирига қолдирамиз. Ҳозир эса фақат бир нарса дея оламан: "Насаф" яхши жамоа. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика