UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  0 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  1 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  9 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  5 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  9 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  13 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2

Самвел Бабаян: "Бу йилги чемпионат охирги турларгача ҳаммани ҳаяжонда ушлаб туради" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Бу йилги чемпионат охирги турларгача ҳаммани ҳаяжонда ушлаб туради"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан кейин наманганликлар бош мураббийи Самвел Бабаян фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- "Қўқон-1912"га қарши ўтадиган дербилар ҳамиша қизиқарли ва муросасиз тарзда кечади. Бугунги учрашув ҳам бундан мустасно эмас. Натижа ва сифатга келсак, ўйинимиздан қониқмадик. Рақибга жуда кўп имконият тақдим этдик. Натижа бизга манзур келмади. Чемпионатда оддий ўйинлар деярли йўқ. Фаворитми, аутсайдерми, фарқи йўқ, ҳамма учрашувлар курашларга бой бўлиб ўтмоқда. Бу бизга дарс бўлди. Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Рақиб имкониятига тўғри баҳо беришимиз керак.

- 1996 йилда "Навбаҳор"да, кейин "Пахтакор", Ўзбекистон терма жамоаси ва чет эл клубларида ишлагансиз. 1996 йил "Навбаҳор" чемпионликка эришган. Ҳозирги кунда "Насаф", "Сўғдиёна" жамоалари билан бир қаторда жамоаларимизга 1-ўринни олиш учун нимадир етишмайди.  Сиз нима деб ўйлайсиз?

- Ўйинларда барқарорлик етишмайди. Биз сифатли ўйин кўрсатамиз, лекин қоқилишлар рўй беради. Бугун негадир рақиб ўйинига тўғри баҳо бера олмадик. Тактик тарафлама баъзида ҳимояга ётишга ҳаракат қилдик ва вертикаль узатмаларни амалга оширдик, аммо бизда ижодкорлик кўринмади. Ҳар бир ўйинда максимал натижага эришиш учун барқарорлик етишмай қолади. 

- Азим Аҳмедов охирги ўйинларда деярли ўйнамаяпти. Унинг жароҳати бормиди?

- Ҳа, жароҳати бор эди. Секин-аста сафга қайтмоқда. У жамоа сардори ва асосий таркиб аъзоси. Унда жароҳат кузатилгани боис машғулотларда ҳам қатнашмаганди. Ҳозир тикланиб боряпти, шу туфайли майдонда кўриниш берди. 

- "Навбаҳор" кейинги турда "Пахтакор"ни меҳмон қилади. Бу учрашувни "йил ўйини" деб таърифласак бўладими? 

- Ҳали олдинда яна 10 та ўйин бор. Ўйлайманки, бу йилги чемпионат охирги турларгача ҳаммани ҳаяжонда ушлаб туради. "Пахтакор" ҳам бошқа рақибларимиз сингари жамоа саналади. Ҳар доимгидек тайёрланамиз.

Рейтинг: -55   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика