UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  5 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7

Самвел Бабаян: “Биз Қатарни яхши ўрганиб чиқдик” Янгиликлар

Самвел Бабаян: “Биз Қатарни яхши ўрганиб чиқдик”

Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи, иккинчи тур ўйинлари доирасидаги Қатар – Ўзбекистон учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманнинг дастлабки қисмида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ўйинолди фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жаҳон чемпионати саралаши доирасида эртага бизни жиддий ўйин кутиб турибди. Қатар терма жамоаси таркибида савияли футболчилар анчагина. Рақиб ўйинини яхши ўрганган ҳолда, эртанги асосий вазифамиз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш қилишдан иборатдир”, дея сўз бошлади Самвел Бабаян.

“Биринчи турда биз ҳақиқатдан ҳам қийин ўйин ўтказдик. Бир қанча вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Қатар терма жамоаси ўйинига келсак, улар Эрон билан ўйинда камида бир очкони қўлга киритишлари лозим эди. Рақибдан ҳеч бир жиҳатда кучсиз бўлмади. Баъзи вазиятларда Эрондан яхшироқ ҳаракат қилди. Аммо футболда хатолар кўп нарсани ҳал қилади. Ўша ўйинда ҳам шундай бўлди. Эртанги ўйин ҳақида тўхталсак, биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун ҳаракат қилишимиз керак. Умид қиламанки, жамоа футболчилари юқори профессионализм намойиш этиб, энг яхши ўйинини намойиш этади”.

“Биз рақибни яхши ўрганиб чиқдик. Улар ўтказган расмий ва ўртоқлик ўйинларини кўрдик. Бу жуда савияли жамоа. Ҳар қандай жамоа ҳам сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориши мумкин. Эронга қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юборгани бу жамоанинг заиф эканини кўрсатмайди. Аммо биз асосий эътиборимизни ўз ўйинимизга қаратамиз”, - деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика