UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40Европа лигаси. "Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлубиятга учратмоқда (онлайн ҳисоб)  43 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  4 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  12

Самвел Бабаян: "Биз ҳар ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Биз ҳар ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз"

"Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейин клуб менежери журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
Самвел Бабаян: “Бу биз учун муҳим ўйин эди, чунки мазкур вазиятда турнир жадвалидаги ўрнимиз учун алоқаси бўлмаган ўйинда ғалаба қозондик. Йигитлар ўзларини жуда яхши томондан кўрсата олдилар. Биринчи бўлимда ёш футболчиларга имконият бердик. Машариповни мисол қилиб кўрсатсам бўлади.

Албатта биринчи бўлимдаги вазият ва ўйин мени қониқтирмади, лекин иккинчи бўлимда биз нимага “Пахтакор” Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга лоиқ эканлигини кўрсата олдик. Майдон марказида ва ҳужумда анча яхши тўп сурдик. Бизга керак бўлган натижани қўлга киритганимиздан мамнунмиз. Икки-уч вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилган вазиятни яхши томони шуки, бизни ҳужум чизиғимиздаги йигитлар ҳаракат қилмоқдалар. Бизни таркибда ўйнаётган ҳар бир футболчини “Пахтакор”нинг ғолибона анъаналарига асосланган руҳияти мавжуд.

“Бунёдкор”га қарши бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашувда ҳам фақатгина ғалаба учун майдонга тушамиз. Мавсум сўнгида бундай кучли рақиб билан уйнашни яхши томонлари бор. Мақсадимиз ғалаба қозониб мавсумни яхши кайфиятда якунлаш. “Пахтакор” футбол клуби Камоллидин Кенжаевни қўллаб-қувватлаш акциясида иштирок этади. Мен мазкур футболчини кўп вақтдан бери биламан. Жуда истедодли футболчи эди. Афсус ўша автафалокат уни футболдан четлатди. Футболчилар, мураббийлар ва клублар бундай вазиятда бирлашиб ҳаракат қилишлари лозим. Бутун жамоамиз Камолиддин билан бирга”.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика