UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  4 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  1 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Самвел Бабаян: "Адолат қарор топди ва кучли жамоа ғолиб чиқди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Адолат қарор топди ва кучли жамоа ғолиб чиқди"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Динамо" – "Навбаҳор" (0:1) баҳсидан кейин наманганликлар устози Самвел Бабаян фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида 

- Бугунги баҳс чемпионат жуда қизиқарли ва муросасиз кечаётганидан далолат беради. Биз устунликка эга бўлдик, аммо ўйин тақдири дурангга қараб кетаётганди. Шунга қарамасдан, маҳорат ва сифат ўз сўзини айтди. Жуда хурсандмиз. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклаймиз. Йигитларимизга алоҳида раҳмат. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. 

- "Навбаҳор" бунгача Олмалиқда "Қизилқум"ни ва Наманганда "Бунёдкор"ни ютганди, бугун эса 11-ўриндаги Динамо билан баҳс олиб борди. Қанчалик қийин бўлди? 

- Аввало, Самарқандда эканлигимдан жуда бахтиёрлигимни айтиб ўтишим жоиз. Бу ер – футбол шаҳри. Суперлига Самарқандга қайтганидан хурсандман. Бу ерда ўйнаш ҳеч қачон осон бўлмаган. Ғалаба қозониш учун ҳар доим характер кўрсата олиш керак. Бугунги кунда қайсидир жамоани яққол фаворит деб кўрсатиш хато, ҳамма астойдил курашмоқда. Алоҳида айтиш керак, "Динамо" ҳимояда тартибли ўйнади. Озгина вақт чўзишлар ҳам бўлди, лекин бу ҳам футболнинг бир қисми. 

- Ғолиб муҳокама қилинмайди. Аммо "Навбаҳор" яққол вазиятлардан фойдалана олмади...

- Кўп вазиятлар ҳосил қилдик. Ўйин тақдирини олдинроқ ҳал қилишимиз мумкин эди. Лекин бу – футбол. Адолат қарор топди ва кучли жамоа ғолиб чиқди. 

- Рустам Ашурматов яна бир меҳмон ўйинда "Навбаҳор"га 3 очко келтирмоқда. Унинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- У мавсумолди йиғинимизнинг сўнгги қисмида сафимизга қўшилди, бундан бағоятда шодмиз. Рустам – Ўзбекистон терма жамоасининг салоҳиятли аъзоси.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика