Daily Mail нашрининг хабар қилишича, "Реал" футболчиси мавсумлар оралиғида клубини алмаштирмоқчи.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, футболчига Англиянинг икки жамоаси - "Челси" ва "Арсенал" томонидан қизиқиш билдирилмоқда. Лекин, улар томонидан таклиф қилинаётган маош футболчини қониқтирмаяпти. Музокаралар давом этмоқда.