UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  0 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  8 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  3 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  14 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9

Самандар Очилов: “Хўжанд” ОЧЛга йўлланма олишни мақсад қилган” Янгиликлар

Самандар Очилов: “Хўжанд” ОЧЛга йўлланма олишни мақсад қилган”

“Хўжанд” клуби янги мавсум олдидан ўзбекистонлик ҳимояси Самандар Очилов билан янги шартнома измолади.

 Шу бўйича Очиловнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

“Мавсум якунига етганидан сўнг раҳбарият менга янги шартнома таклиф қилди. Қолаверса, ўзим ҳам “Хўжанд”даги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилгандим ва раҳбарият, мураббийлар ва футболчилар билан алоқа яхши эканлиги боис, ортга қайтишга қарор қилдим. “Хўжанд” билан яна бир йиллик шартнома имзоладим",- дейди Самандар Очилов.

- Ўзбек клубларидан таклифлар бўлмадими?

- Таклиф бўлди. Бироқ футболчи ўзини ҳурмат қиладиган жойида бўлиши муҳим. Бизда тўп тепиш жуда қийин. Негаки, таниш мураббий бўлиши керак. Сизни доимий ўзига ҳамроҳ қилиши учун мураббий билан яхши муносабатда бўлишингиз керак. Бўлмасам, жуда қийин доимий равишда тўп тепишингиз. Шу томонларини яхшилаб ўйлаб кўриб, бир қарор келдим. Янги мавсумда “Хўжанд” яна ОФК кубогида иштирок этади. Шартнома муддатини янада узайтиришимга ҳам шу жиҳат ҳам туртки бўлди. 

- Янги мавсумда жамоангиз ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Режалар улкан. “Хўжанд” янги мавсумда чемпионликни мақсад қилган. Бу орқали Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма олишни истайди. Худо хоҳласа, мазкур вазифани бажариш учун охиригача курашамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика