UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам 0:1 (матнли трансляция)  25 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  11 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  3 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  16 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0

Самандар Очилов: “Хўжанд” ОЧЛга йўлланма олишни мақсад қилган” Янгиликлар

Самандар Очилов: “Хўжанд” ОЧЛга йўлланма олишни мақсад қилган”

“Хўжанд” клуби янги мавсум олдидан ўзбекистонлик ҳимояси Самандар Очилов билан янги шартнома измолади.

 Шу бўйича Очиловнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

“Мавсум якунига етганидан сўнг раҳбарият менга янги шартнома таклиф қилди. Қолаверса, ўзим ҳам “Хўжанд”даги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилгандим ва раҳбарият, мураббийлар ва футболчилар билан алоқа яхши эканлиги боис, ортга қайтишга қарор қилдим. “Хўжанд” билан яна бир йиллик шартнома имзоладим",- дейди Самандар Очилов.

- Ўзбек клубларидан таклифлар бўлмадими?

- Таклиф бўлди. Бироқ футболчи ўзини ҳурмат қиладиган жойида бўлиши муҳим. Бизда тўп тепиш жуда қийин. Негаки, таниш мураббий бўлиши керак. Сизни доимий ўзига ҳамроҳ қилиши учун мураббий билан яхши муносабатда бўлишингиз керак. Бўлмасам, жуда қийин доимий равишда тўп тепишингиз. Шу томонларини яхшилаб ўйлаб кўриб, бир қарор келдим. Янги мавсумда “Хўжанд” яна ОФК кубогида иштирок этади. Шартнома муддатини янада узайтиришимга ҳам шу жиҳат ҳам туртки бўлди. 

- Янги мавсумда жамоангиз ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Режалар улкан. “Хўжанд” янги мавсумда чемпионликни мақсад қилган. Бу орқали Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма олишни истайди. Худо хоҳласа, мазкур вазифани бажариш учун охиригача курашамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика