UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  6 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   0 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  4 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  15 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  6 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9

Самандар Очилов: “Таклифларга қараб қарор қабул қиламан” Янгиликлар

Самандар Очилов: “Таклифларга қараб қарор қабул қиламан”

Хабарингиз бор, Тожикистон чемпионатида кўплаб ҳамюртларимиз тўп тепмоқда.

Самандар Очилов эса “Хўжанд” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Куни кеча “Хўжанд” чемпионатнинг 19-тури доирасида “Душанбе” (5:0)ни мағлубиятга учратди. Ўйиндан кейин Очилов билан суҳбатлашдик.

- Бу ўйинда ғалаба қозонмасак бўлмасди, - дея сўз бошлади Очилов. Аввалги тур ўйинларида очколар йўқотдик. Мухлисларни хурсанд қилиш учун мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонишимиз лозим эди.  “Душанбе” ҳам жиддий қаршилик кўрсатди. Мавсум якунланиб бормоқда. Шунга осон ўйинлар бўлмайди.

- “Хўжанд” мавсум аввалида қўйган мақсадига эриша оладими?

- Ўйлашимча ҳа. Раҳбарият мавсум давомида бизга барча шароитларни яратиб берди. Биз эса қўйилган мақсадимизни амалга ошириш учун охиригача курашдик.

- Тожикистон футболи борасида нималарни айта оласиз?

- Чемпионат савияси чакки эмас. Асосан яккакурашларга кўпроқ эътибор бериларкан. Жисмоний томонлама кучли бўлмасангиз, бу ерда тўп тепиш осон эмас. Шу жиҳатлари билан менга яхшигина тажриба берди.

- “Хўжанд” билан шартномангиз тугаб бормоқда. Келгусидаги мақсадлар қандай?

- Ҳозирча бу борада бирор-бир гапни айта олмайман. Бир нечта клублардан таклифлар бор. Мавсум якунига етганидан сўнг таклифларни яхшилаб ўрганиб чиққан ҳолда бир қарорга келаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика