UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  4 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  7 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   2 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  3 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  22 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0

Самандар Очилов: “Таклифларга қараб қарор қабул қиламан” Янгиликлар

Самандар Очилов: “Таклифларга қараб қарор қабул қиламан”

Хабарингиз бор, Тожикистон чемпионатида кўплаб ҳамюртларимиз тўп тепмоқда.

Самандар Очилов эса “Хўжанд” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Куни кеча “Хўжанд” чемпионатнинг 19-тури доирасида “Душанбе” (5:0)ни мағлубиятга учратди. Ўйиндан кейин Очилов билан суҳбатлашдик.

- Бу ўйинда ғалаба қозонмасак бўлмасди, - дея сўз бошлади Очилов. Аввалги тур ўйинларида очколар йўқотдик. Мухлисларни хурсанд қилиш учун мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонишимиз лозим эди.  “Душанбе” ҳам жиддий қаршилик кўрсатди. Мавсум якунланиб бормоқда. Шунга осон ўйинлар бўлмайди.

- “Хўжанд” мавсум аввалида қўйган мақсадига эриша оладими?

- Ўйлашимча ҳа. Раҳбарият мавсум давомида бизга барча шароитларни яратиб берди. Биз эса қўйилган мақсадимизни амалга ошириш учун охиригача курашдик.

- Тожикистон футболи борасида нималарни айта оласиз?

- Чемпионат савияси чакки эмас. Асосан яккакурашларга кўпроқ эътибор бериларкан. Жисмоний томонлама кучли бўлмасангиз, бу ерда тўп тепиш осон эмас. Шу жиҳатлари билан менга яхшигина тажриба берди.

- “Хўжанд” билан шартномангиз тугаб бормоқда. Келгусидаги мақсадлар қандай?

- Ҳозирча бу борада бирор-бир гапни айта олмайман. Бир нечта клублардан таклифлар бор. Мавсум якунига етганидан сўнг таклифларни яхшилаб ўрганиб чиққан ҳолда бир қарорга келаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика