UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  4 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  20 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Салимжон Зокиров: "Ёзёвон" Баҳрайнда ўйнаган футболчи билан келишувга эришди" Янгиликлар

Салимжон Зокиров: "Ёзёвон" Баҳрайнда ўйнаган футболчи билан келишувга эришди"

ПРО-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Ёзёвон" - "Шердор" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Салимжон Зокиров championat.asia сайтига интервью берди.

- Ассалому алайкум, Салимжон ака! Аввалол бугунги қўлга киритилган ғалаба билан табриклаймиз.  Бугунги ўйин ҳақида нималар дея оласиз? Қўлга киритилган ғалабага қандай омиллар таъсир кўрсатди?
- Раҳмат сизга! Биз ўтган ўйинларда рақиб дарвозасига гол уришда қийинчиликларга дуч келаётгандик. Шу боис бугунги ўйиннинг аҳамияти биз учун жуда муҳим эди. Бугунги учрашувга нисбатан шогирдларимда жуда кучли иштиёқ бор эди, улар майдонда ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ борларини бериб ҳаракат қилишди. Мен шогирдларимдаги иштиёқни кўриб, юрагим сезганди. Рақиб футболчилари четлатилмаганида ҳам бугун ютишимизга ишончим комил эди. Ўтган турлардаги ўйинларга қараганда бугун мазмунлироқ ўйин кўрсатдик, ғалаба ҳам мазмунли ўйин, иштиёқ ва шижоат эвазига қўлга киритилди.

- Ўзбек футболидаги бугунги ислоҳотлар. Супер-лига ва ПРО-Лига форматлари. Янгича ёндашув. Салимжон ака, тажрибали мураббий сифатида айтингчи, бу ислоҳотлар ўзбек футболи ривожига қандай таъсир кўрсатмоқда?
- Мен куни кеча "Бунёдкор" - "Локомотив" учрашувини томоша қилдим. Ўзбек футболидаги ислоҳотлар самараси бу! Ким ўйинни кўрган бўлса айтади, Европа футболидан қолишмайдиган ўйин бўлди, майдоннинг ҳар бир қаричи учун жиддий курашлар, кетма-кет хавфли вазиятлар, ўйинниг бориши, футболчилардаги шижоат, умуман айтганда бу жамоалар кўрсатган ўйин орқали ўзбек футболининг келажаги порлоқ эканлигиа ишонч ҳосил қилдим.



- ПРО-Лигада иштирок этаётган “Ёзёвон” клубининг келажакдаги режалари қандай?  Жамоа ПРО-лигадан Суперлигага чиқиш имкпниятларини қандай баҳолайсиз? Шунингдек давралар оралиғида жамоани янада кучайтириш, селекция ишлари ҳақида гапириб ўтсангиз...
- Биз “Ёзёвон” клубини асосан маҳаллий ёшлар ҳисобига шакллантириб келмоқдамиз. Ҳозирча Суперлигага чиқиш борасида имкониятлармиз бир оз пастроқ, шу сабабли ПРО-лигага муносиб бўлиш йўлида ишларни амалга оширяпмиз, моддий-техника базаси клуб инфратузилмасини яхшилаш борасида олдимизда қиладиган ишларимиз жуда кўп. Селекция жараёни ҳақида гапирсак, юқорида айтдим бизнинг клуб асосан маҳаллий ёш футболчилардан иборат, хатто ўтган йили таркибимизда бўлган тажрибали футболчилар билан ҳам хайрлашишимизга тўғри келди, захирамиз билан мақтана олмаймиз. Давралар оралиғида кўз остимизга олиб қўйган футболчилар бор, улар билан шартнома имзолашга уриниб кўрамиз. Шунингдек ўзимизнинг футболчи, ўтган йили Баҳрайнда ўйнаб қайтган Иззат Ғаниев билан келишувга эришдик, ҳужжатлар борасида ишлар амалга оширлгач, яқин кунларда жамоамизда ушбу футболчини кўрасизлар, ўйланманки унинг таркибимизга қўшилиши жамаомизни янада кучайтиради.

- Мазмунли суҳбат учун раҳмат! Келаси учрашувларда муваффақиятлар тилаймиз!

Бекзод Толибов суҳбатлашди


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика