Салиба "Арсенал" билан хайрлашадими?

Sherzod Nurmatov
14 июл 2022, 22:30
Ҳимоячи жамоасини ўзгартиришни режалаштирмоқда.

Франция ОАВда айтилишича, ўтган мавсумни "Марсел"да ижара асосида ўтказган Уильям Салиба шу ёзда "Арсенал"га қайтган. Бироқ "канонирлар" бош мураббийи Микель Артета футболчининг келажаги ҳақида ҳозирча аниқ қарор қабул қилмаган.

"Мен “Арсенал”га тегишлиман ва яна икки йиллик шартномам бор. Мавсумолди йиғинда "Арсенал" билан бирга бўламан. Жамоа учун бирорта ҳам ўйин ўтказганим йўқ ва уларга ўзимни кўрсатиб, мухлислар ва ушбу катта клуб учун ўйнай олишимни исботлашни истайман", – деганди Салиба аввалроқ.

Ҳимоячи Лондон клуби билан шартномасини узайтирмоқчи эмас. "Марсель" август ойининг сўнгги ҳафтасида – трансфер ойнаси ёпилиши арафасида Салибани ўз сафига қайтаришга ҳаракат қилади деган фараз бор.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Sun