UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  1 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 0:1 (онлайн ҳисоб)  1 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  4 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  48 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0

Саламат Қутибоев: "Рақиб яхши ўйнади. Лекин якунда биз ғалаба қозондик" Янгиликлар

Саламат Қутибоев: "Рақиб яхши ўйнади. Лекин якунда биз ғалаба қозондик"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси Суперлиганинг олтинчи турида "Қўқон-1912" меҳмони бўлди.

Учрашувда майдон эгалари устунлик қилган бўлсада, "Металлург" сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалабани нишонлади. Бекободликлар сафидаги тажрибали ижрочи Саламат Қутибоев жамоасига уч очко келтирган гол муаллифига айланди. Ушбу баҳсдан сўнг футболчи сайтимизга фикрларини билдириб ўтди. 


- "Металлург" учрашувда кўпроқ ҳимояланишига тўғри келди. Бироқ сўнгги дақиқаларда кўпроқ ҳужумкорликка эътибор қаратди. Бу олдиндан ўйланган режа эдими?

- Аслида режамиз бошқача эди. Биринчи рақам остида тўп тепишимиз талаб этиларди. Лекин рақибимиз бунга йўл қўймади. "Қўқон-1912" ўйин давомида биздан анча яхши ҳаракат қилди. Муҳими якунда биз ғалабани тантана қилдик. 

- Жамоанинг ўйинидаги ранг-баранглик кўрмоқдамиз. Аввалги мавсумларга қараганда кўпроқ тўпга эгалик қилмоқда ва ҳужумлар ташкил этяпти. Бу мураббийнинг ўзгаргани билан боғлиқми?

- Худди шундай. Фикрингизга қўшиламан. Мураббийимиз бизга агрессив ҳаракат қилган ҳолда, рақиб жарима майдончасига кўпроқ босим қилишимиз кераклигини таъкидламоқдалар. Вақт ўтгани сайин мураббийнинг фалсафаси ва услубига мослашиб борамиз.

- Бироқ футболчилар Жасур Абдураимовнинг услубини тезда ўзлаштириб олишгани сезилмоқда...

- Менимча мураббийнинг айтганларини тўлиқ бажара олаётганимиз йўқ. Лекин ҳаракат қиляпмиз. Ўйиндан-ўйинга ҳаммаси яхшиланиб боришига ишонаман. 

- Ўйин давомида жамоа кўпроқ марказда тўпни назорат қилишга уринди. Натижада қанотларда юзага келган бўшлиқлардан рақиб кескин вазиятлар яратди...

- Майдонда бир-биримизга яқинроқ ўйнаб ҳужум қилишимиз ва ортга тезроқ қайтишимиз керак эди. Бу олдиндан ўйланганди. Ғалаба билан мухлисларимизни табриклаб қоламан. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика