

Бу ҳақда “Ливерпуль” клубининг Твиттердаги расмий саҳифаси маълум қилди.
Жорий мавсумда Салоҳ Премьер лигада 35 та учрашувда 31 та гол урди ва 9 та голга ҳаммуаллифлик қилди. ЕЧЛ баҳсларида эса мисрлик футболчи 14 та беллашувда ўз ҳисобига 11 та гол расмийлаштирди ва тўрт бор жамоадошларига ассистентлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад 2017 йилнинг ёзида 42 миллион евро эвазига “Рома”дан “Ливерпул”га кўчиб ўтганди.



