

29 ёшли мисрликнинг фикрича, мерсисайдликлар кўпроқ ғалабага муносиб эдилар.
"Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси финалида "Реал" устидан ғалаба қозонишга ҳақлироқ эди. Бизда вазиятлар кўпроқ бўлганди. Менда иккита ёки учта яққол вазият бўлди, аммо Куртуа ақлбовар қилмас сэйвлар намойиш этди. Бу Тибонинг иши, шу сабаб Мадрид клуби у билан шартнома имзолаган. Бу дарвозабоннинг кечаси эди", — дейди Салаҳ.
Ўйин Сен-Дени (Франция)даги "Стад де Франс" стадионида бўлиб ўтди. Баҳсдаги ягона голи Мадрид клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор киритди.



