

beIN Sports журналисти Муҳаммад ал-Кавалени хабарига кўра, Салаҳ мерсисайдликлар билан шартнома тузиб бўлган. «Ливерпуль» мисрлик футболчининг трансфери учун 40 миллион евро тўлаган.
Олдинроқ «Ливерпуль» Салаҳ билан келишиб олгани, аммо «Рома» билан келиша олмаётгани ҳақида хабарлар чиққанди.




