Саид Бузамбу: "Ўзбекистонга қарши ўйинда пенальти бор эди"
15 сен 2024 16:33
Янгиликлар
Саид Бузамбу: "Ўзбекистонга қарши ўйинда пенальти бор эди"
"Умуман олганда, бугунги ўйин ҳиссиётларим аралашиб кетди. Биз ҳисобда олдинга чиқдик, рақиб тенглаштирди. Яна олдинга чиқавердик, яна ҳисоб тенглашаверди. Биз жуда имкониятлар яратдик.
Пенальти ишлаган вазиятимиз жула тез содир бўлди. Шеригимдан тўпни қабул қилиб олдим, улар мени қулай вазиятга олиб чиқишди. Шунда рақибдан кимдир сирпанаётганини кўрдим ва зарба йўлламасдан уни чалғитдим. Зарба йўллаш ўрнига кутишни афзал кўрдим, у эса йиқилди. Мен зарба йўллаганимда тўп рақиб футболчисининг қўлига текканини дарҳол пайқадим. Агар ВАР пенальти белгиламаганда, ғалати иш бўларди.
Биринчи ўйинда мағлуб бўлмаслик муҳим эди. Коста-Рикага қарши ўйинда ҳам ўз кучимизни намоён эта оламиз. Бунга тўлиқ ишончим комил.
Бизда кейинги босқичга чиқиш учун имконият етарлича. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз — плей-оффга йўл олиш. Жамоадаги муҳит ажойиб", деди Бузамбу.
Оқил Абдубарноев тайёрлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар