

“Зальцбург” ҳақиқатдан ҳам ажойиб жамоа. Қийин бўлди, аммо уддаладик. Рақибга керагини бериш лозим эди. Улар бизга муаммо туғдира олди. Жамоа менда яхши таассурот қолдирди. “Зальцбург” хавфли ва жуда яхши жамоа эканлигини билар эдим. Ахир мен у ерда 2,5 йил тўп сурганман. Улар таслим бўлиш нималигини билмайди. Рақиб муаммолар туғдира олганига қарамай, айнан биз ғалабага эришганимиздан хурсандман”, — дейди Мане.



