Сабалета: “Аргентина терма жамоаси кўп тер тўкди”

Tolibjon Qosimov
2 июл 2014, 11:19
Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Пабло Сабалета Швейцарияга қарши нимчорак финалда ўз жамоаси ўйинидан кўнгли тўлди.
Алехандро Сабелья шогирдлари ягона гол эвазига кейинги босқичга йўл олишди.

“Фикримча, тўпни яхши назорат қилдик. Агар биз янада жамоавий ўйин намоиш этсак, қўрқинчли кучга айланамиз. Оғир дамларда ҳужумкор футболчиларимиз жамоа учун ғалабани олиб бера олишади. Анхель ди Мария гол урган вазиятда ажойиб ўйнади. Биз жуда кўп тер тўкдик ва ҳозир футболчиларимиз кучли ҳис-туйғуларни бошидан ўтказмоқда. Биз ғалаба рухини намоиш эта олдик” – дейди Сабалета.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com