UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21"Барселона" Арауходан норози  1 16:56"Тамворт" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 16:50"Манчестер Сити" "Реал" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 16:24Эртага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз юришини бошлайди  0 15:51"Наполи" Хвичанинг ўрнини Кьеза ёки Зиеш билан тўлдириши мумкин  0 15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  5 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  37 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  4 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0

Рустам Қурбонбоев: “Бешинчи ўрин бизга ярашмайди” Янгиликлар

Рустам Қурбонбоев: “Бешинчи ўрин бизга ярашмайди”

Собиқ футболчи, эндиликда мураббийлик касби билан шуғулланаётган Рустам Қурбонбоев ҳозирда “Пахтакор” футбол клубининг 1999 йилда туғилган ёшларини шуғуллантирмоқда.
Яқинда унинг гуруҳи Қозоғистонда бўлиб ўтган Антон Рохосович Шох хотирасига бағишлаб ўтказилган турнирида иштирок этиб қайтди.

Мазкур мусобақада Рустам Қурбонбоев шогирдлари бешинчи ўринни эгаллашди. Албатта, жами саккизта жамоа иштирок этган турнирда бешинчи ўрин билан қайтиш “Пахтакор” учун қониқарли натижа ҳисобланмайди. Бу ҳақда мураббийнинг ўзи ҳам айтиб ўтди.

“Хотира турнири яхши савияда ўтди, - дейди Рустам Қурбонбоев. - Ташкилий ишларнинг ҳаммаси жойида бўлди. Энди ўтказган ўйинларимизга келсак, гуруҳда дастлаб “Дордой” билан дуранг ўйнадик, кейинги баҳсда “Бунёдкор”га ютқазиб қўйдик ва учинчи ўйинда Олма-Ота жамоасини мағлуб этдик. Натижада гуруҳда учинчи ўринни эгалладик. Плей-офф баҳсларида эса аввалига “Спартак” (Тошкент), ундан кейин яна ўша Олма-Ота жамоасини мағлуб этиб, якунда бешинчи ўринни олдик. Олдимизга қўйилган вазифа “Пахтакор” учун ўйинчи етказиб беришдир. Бу борада ишлаяпмиз. Хотира турнирида жамоамиздан Георгий Аҳмедов “Томошабинлар меҳрини қозонгани учун” соврини билан тақдирланди. Бу ҳам бизни хурсанд қилди”.

Қуйида “Пахтакор-99”нинг хотира турнирида қайд этган натижалари ва голлар муаллифини келтириб ўтамиз.

Гуруҳ баҳслари
“Пахтакор-99” - “Дордой” (Бишкек) - 1:1
Гол: Роман Жўраев.

“Пахтакор-99” - “Бунёдкор” (Тошкент) - 0:1

“Пахтакор-99” – СДЮШОР-2 (Олма-Ота) - 3:0
Голлар: Сарвар Солиев (2та), Ойбек Ҳамидов.

Плей-офф баҳслари
“Пахтакор-99” - “Спартак” (Тошкент) - 3:2
Голлар: Рамил Саркаев (2та), Сарвар Солиев.

“Пахтакор-99” – СДЮШОР-2 (Олма-Ота) - 7:1
Голлар: Сарвар Солиев (2та), Георгий Аҳмедов (2та), Рамил Саркаев, Роман Жўраев, Ойбек Ҳамидов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика