UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Рустам Мирсодиқов: "Олдинда ҳали жавоб ўйини бор" Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: "Олдинда ҳали жавоб ўйини бор"

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финали дастлабки баҳси “Андижон” ва “Металлург” (3:1) учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида бекободликлар устози Рустам Мирсодиқов иштирок этди.
- Ўйин қандай кечганлигини ўзларинг кўрдинглар. Кубок учрашуви бўлани боис бугун мен кўпроқ захирада ўтирган футболчиларга ўйнаш имкониятини бердим. Буни таркибимизда кимлар ўйнаганидан ҳам билса бўлади. Ушбу ўйин орқали захирамиздаги футболчиларни текшириб кўрдик. Эртага ўйин видеоёзувини кўрганимдан сўнг учрашувни таҳлил қилиб керакли хулосаларни чиқаришим мумкин. Бугун ютқаздик, шу боис ўйиндан қониқдим дея олмайман. Захира қолиб кетаётган ўйинчилар бундай имкониятдан фойдаланиб ўзларини кўрсатишлари керак эди. Лекин ундай бўлмади.
- Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Жавоб баҳсида бугун ўйнай олмаган асосий футболчиларимизни майдонга тушираман. Ўз майдонимизда керакли натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча устунлик андижонликлар тарафида. Тўғри, чемпионатда “Андижон”ни ўз уйимизда 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Бугун эса уларнинг қўллари баланд келди. “Андижон”ни кучсиз жамоа деб ўйламайман. Ўтган турда улар Жиззахда “Сўғдиёна”ни енгиб қайтишди. Футболда олдиндан бир нима деб бўлмайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика