Рустам Дўрмонов: "Асосий вазифа - Олий лигада қолиш"

3 авг 2016, 23:34
Олий лиганинг 16-тур доирасидаги "Локомотив" - "Навбаҳор" (5:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "лочинлар" бош мураббийи Рустам Дўрмонов иштирок этди.


- Аввало мухлислардан узр сўрайман. Биринчи бўлим аввалида футболчилар ўзларини йўқотиб қўйишди. "Локомотив" жуда яхши жамоа эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Тезкор голлар ўйин тақдирини ҳал этди. Биз ҳам бир ой илгари жамоага келдик.
Бош мураббий? Мен бош мураббийман. Равшан Бозоров эса бош менежер. Худди "Локомотив" сингари, яъни Микляев бош мураббий, Йеличич эса футболчиларни тайёрлайди.
Жамоамиз иккинчи бўлимда анча яхши ўйнади, имкониятлар юзага келди.
Тайёргарликлар яхши кечди. Камчилик ва хатоларимиз етарлича. Жамоамиз олдида турган биринчи вазифа олий лигада қолиш.
Мени клуб билан тузган шартномам мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
Бу йилги мақсад олий лигада қолиш. Агарда буни уддаласак, кейинги йили эса умуман бошқача жамоани кўрасизлар. Мақсад ва режаларимиз катта.

"Локомотив" ҳозирги кунда ҳар томонлама Ўзбекистондаги энг кучли жамоа.

Кейинги ўйинларда ўз мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›