UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  0 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0

Руслан Розиев: "Зенит" каби кучли рақиблар билан ўйинлар ҳар доим фойдали" Янгиликлар

Руслан Розиев: "Зенит" каби кучли рақиблар билан ўйинлар ҳар доим фойдали"

"Пахтакор" жамоаси бугун хориж йиғини доирасидан ўрин олган илк ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоасига қарши кечган ўйинда "шерлар" йирик ҳисобда(0:3) енгилишганига қарамасдан ишончли ҳаракат қилишга интилишди. Бош мураббий Питер Хюистра иккинчи бўлимда бир қатор ёш футболчиларга имконият тақдим этди. Шулардан бири бўлган Руслан Розиев ушбу баҳсдан сўнг сайтимизга қисқа фикрларини билдирди. 


"Бундай юқори даражадаги жамоаларга қарши тўп тепиш доим ёқимли бўлган. Иккинчи бўлимда асосий таркиб учун курашаётган ёш футболчилар майдонга туширилди. "Зенит" каби кучли рақиблар билан ўйинлар ҳар доим фойдалидир. Яхши таассуротлар қолди, дея оламан.

Майдонга тушишимиздан олдин мураббий биринчи бўлимдагидек кўрсатма берди. Фақат ишончли ҳаракат қилишимизни айтди, холос. Кейинги учрашувни Москванинг "Спартак" жамоасига қарши ўтказамиз. Бу жамоа ўтган йилгидан кучайган. Ўшанда мен Россиядаги ўйинда иштирок эта олмагандим. Умид қиламанки эндиги сафар Тедеско шогирдларига қарши майдонга тушиш насиб қилади. Албатта, биринчи ўринда реванш олиш сўнг ғалаба қозониш учун тўп тепамиз. Мазкур учрашувдаги ғалаба нафақат биз, балки, бутун Ўзбекистон учун завқли бўлади",- дейди Руслан Розиев.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика